Артуро Видаль ЕЧЛ тарихидаги энг ёмон ўйинни аниқлади
22 сен 2023 22:35
Янгиликлар
Артуро Видаль ЕЧЛ тарихидаги энг ёмон ўйинни аниқлади
Артуро Видаль "Милан" - "Ньюкасл" баҳсини жиддий танқид қилди.
Жамоалар ЕЧЛ гуруҳ босқичи 1-турида ўзаро дуранг натижа қайд этишди.
"ЕЧЛ тарихидаги энг ёмон учрашувни кўрдим. Ҳатто "Порту" - "Шахтёр" учрашуви ажойиб ўтди.
"Манчестер Сити" - доимгидек зерикарли. ПСЖ - "Боруссия" учрашувининг фақатгина иккинчи бўлими маъқул келди. Биринчи бўлимда эса ухладим.
Бироқ "Милан" ва "Ньюкасл" ўйинини кўриш оғриқли бўлди. Уларнинг югуришни билишлари - омад. Акс ҳолда улар майдонга чиқмасликлари керак.
"Ньюкасл"ни тушунмадим. Улар ўтган мавсумни тўртинчи ўринда якунлашди, бироқ ўйинда ҳеч нима қилгани йўқ. Улар рақибидан яхшироқ бўлишлари керак. Бироқ улар менинг кайфиятимни бузишди", - деди Видаль.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-23 Осиё Кубоги. Эрон билан дуранг ўйнадик. Гуруҳдан чиқиш масаласи охирги турга қолди
"Барселона" Испания Суперкубоги финалида "Реал"ни мағлуб этиб, бош совринни қўлга киритди
Бугун Испания Суперкубоги финали доирасида “Эл класико” бўлиб ўтади
Эронга қарши учрашувдан сўнг Равшан Ҳайдаров нималар деди?
Фикрлар