Артета "Арсенал" учун янги ҳужумчи қидиряпти
14 май 2021 21:03
Янгиликлар
Артета "Арсенал" учун янги ҳужумчи қидиряпти
Ижара асосида "Атлетико"да ўйнаётган "Лион" ҳужумчиси Мусса Дембелега Лондоннинг "Арсенал" клуби қизиқиш билдирмоқда.
"Daily Mail" хабарига кўра, 24 ёшли футболчини таклиф қилиш варианти "тўпчилар" устози Микель Артетадан чиққан.
Мусса "Атлетико" таркибига январь ойига кўчиб ўтган эди. Шундан бери Испания чемпионатида фақат 4 та учрашув ўтказди. Унинг трансфер нархи 25 миллион еврога баҳоланмоқда.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади
Месси жаҳон рекордини янгилади
Расмий хабар: Исломбек Исмоилов — "Нефтчи" бош мураббийи
Фикрлар