"Арсенал" яна бир трансфер бўйича келишувга эришди
28 авг 14:15
Янгиликлар
"Арсенал" яна бир трансфер бўйича келишувга эришди
"Арсенал" ёзда яна бир футболчи билан келишувга эришди.
"Байер" ҳимоячиси Пьеро Инкапье фаолиятини Лондон клубида давом эттиришга яқин. "Тўпчилар" эквадорлик ҳимоячини 60 миллион еврога сотиб олиш шарти билан бир йилга ижарага олади.
Ушбу трансфер орқали "Арсенал" Александр Зинченко ва Якуб Кивиор билан хайрлашади.
Маълумот учун, Пьеро Инкапье 2021 йилдан бери немис клубида фаолият олиб бормоқда. Трансфермаркт нашри ҳимоячини 50 миллион еврога баҳолаган.
Аввалроқ, ҳимоячи жамоа бош мураббийи Эрик тен Хаг билан келиша олмаяпгани сабабли Германияни тарк этиш ниятида эканлиги ҳақида хабарлар тарқалганди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин
Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди
Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди
ФИФА Туркий давлатлар Кубоги. Қулоққа қандай эшитилади?
Фикрлар