

"The Times" маълумотига кўра, Лондон клуби вакиллари узоқ вақтдан буён данияликнинг ривожланиш жараёнини кузатиб бормоқда. Ҳозирда унга "Ньюкасл" томонидан ҳам қизиқишлар бор.
"Порту" ҳам футболчисини сотишга қарши эмас, нарх - 52 миллион фунт. Бунинг учун "Арсенал" бир қанча футболчиларини сотиб юборишга мажбур бўлиб қолиши мумкин. Ҳозирда Леандро Троссар, Габриэль Мартинелли, Кристиан Нергор ва Бен Уайт каби футболчиларнинг жамоадаги тақдири сўроқ остида турибди.
Ушбу мавсумда 20 ёшли Виктор Фрохольдт барча турнирларда 50 ўйинда қатнашиб, 8 гол ва 6 ассист қайд этди.



