"Арсенал" клуб тарихидаги рекорд даражадаги сотувга яқин

26 авг 2026, 09:45
"Арсенал" 25 ёшли вингер Габриэль Мартинеллини Саудия Арабистонининг "Ал Ҳилол" клубига сотиш бўйича битимни якунлашга яқин.

"The Sun" хабарига кўра, "канонирлар" 50 миллион фунт стерлингдан ортиқ маблағ олишади, бу эса трансфер суммаси бўйича клуб рекордига айланади. Музокаралар якуний босқичда турибди.

Мартинеллининг ўзи, агар ўтишга розилик берса, маоши ошишини қўлга киритади. Лондон клубида у ҳафтасига 180 минг фунт маош олмоқда.

Ўтган мавсумда Мартинелли "Арсенал" сафида барча турнирларда 53 та ўйин ўтказиб, 11 та гол урди ва 7 та голли узатмани амалга оширди.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: The Sun

Сўнгги янгиликлар

Барча ›