

“Канонирлар” раҳбарияти 22 ёшли футболчининг агенти Клаудио Вигорелли билан боғланишган, деб хабар беради Panorama.
Манбаънинг хабарига кўра, “Арсенал” Дестрони мавсум сўнгида сотиб олиш имкониятларини кўриб чиқмоқда.
Таъкидланишича “Рома” ҳужумчини қўйиб юборишган тайёр, чунки келаси мавсумдан римликлар таркибига Антонио Санабрия, Леандро Паредес ва Хуан Итурбе ҳам қўшилиши мумкин.
Ушбу мавсум А сериясининг 4 та ўйинида иштирок этган Дестро, 3 та гол урган ва 1 голли тўп узатишни амалга оширган.



