"Арсенал" Андерсон учун курашга қўшилди, "Ноттингем Форест" 100 млн фунт талаб қилмоқда

Sherzod Nurmatov
30 мар 2026
"Caught Offside" нашрига кўра, Лондоннинг "Арсенал" клуби "Ноттингем Форест" ярим ҳимоячиси Эллиот Андерсонни сотиб олиш истагида.

Манбанинг хабар беришича, 23 ёшли футболчига "Манчестер Сити" ва "Челси" ҳам қизиқиш билдирмоқда, бу эса футболчи учун жиддий рақобат яратиши шубҳасиз.

"Ноттингем Форест" Андерсон билан 100 миллион фунтдан ортиқ тўлов эвазига хайрлашишга тайёрлиги айтилмоқда.

Андерсон жорий мавсум барча мусобақаларда 41 ўйинда қатнашиб, 2 та тўп киритди ва 3 та голли пас узатди. Унинг клуб билан шартномаси 2029 йилнинг ёзигача мўлжалланган.

Transfermarkt маълумотларига кўра, ярим ҳимоячининг трансфер қиймати тахминан 60 млн еврони ташкил қилади.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Caught Offside