

Гаттузо яқин кунларда "Лацио" бош мураббийига айланади. 48 ёшли мутахассис Италия терма жамоасини 2025 йилнинг июнидан 2026 йилнинг апрелигача бошқарган. У 2026 йилги Жаҳон чемпионатига чиқа олмаганидан кейин истеъфога чиқди.

"Лацио" билан 2025/26 йилги мавсумни 9-ўринда якунлаган 67 ёшли Сарри А Серияда қолади. У "Аталанта"да Раффаэле Палладинонинг ўрнини эгаллайди. Бергамо жамоаси Италия чемпионатида 7-ўринни эгаллади.
"Лацио" ва "Аталанта" 2026/27 йилги мавсум еврокубокларда иштирок этмайди.



