Арнаутовичнинг акаси МЮ ҳақидаги хабарга изоҳ берди

Eldor Akmurzayev
8 авг 2022
“Болонья” ҳужумчиси Марко Арнаутович фаолиятини Англияда давом эттириши мумкин.

Унинг акаси Даниэль Арнаутович МЮ томонидан қизиқиш бўлаётганини тасдиқлади.

Аввалроқ, “қизил иблислар” Марконинг трансферига 6-8 млн евро атрофида ажратмоқчилиги ҳақида хабарлар тарқалганди.

“Бу рост, Маркога машҳур клубдан таклиф бор. “Болонья” билан келишувга эриша оламизми ёки йўқлиги билиш учун доимо алоқадаман”, дея Даниэль Арнаутовичнинг сўзларидан иқтибос келтиради Фабрицио Романо.

33 ёшли австриялик форвард ўтган мавсум жамоа либосида 34 баҳсда қатнашиб, 15 та гол урди.


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: twitter.com/FabrizioRomano