Аргентина терма жамоаси футболчилари Қизил майдонда сайр қилишди
09 ноя 2017 17:59
Янгиликлар
Аргентина терма жамоаси футболчилари Қизил майдонда сайр қилишди
Аргентина терма жамоаси футболчилари 9 ноябрь куни Россиянинг диққатга сазовор жойларидан бири - Қизил майдонда сайр қилишди.
Аргентиналиклар тонгда иккига бўлиниб "Спартак" базасида машғулот ўтказишди. Машғулотдан сўнг футболчилар ва мураббийлар штаби вакиллари Москва марказига йўл олиб, шаҳарнинг тарихий жойларини кўздан кечиришди.
Мухлислар футболчилар билан суратга тушишга ҳаракат қилишди, аммо матбуот-хизмати вакиллари бунга имкон беришмади.
Россия - Аргентина учрашуви 11 ноябрь куни "Лужники" стадионида бўлиб ўтади.

championat.asia
ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди
Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди
Breaking! Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Португалия Эрон билан ўйнайди
"Барселона" собиқ президенти: "Бизда Месси, Хави ва Иньеста борлиги учун ғалаба қозонганмиз. Ёки Европада ҳам Негрейра ғалаба қозониб берганми?"
Фикрлар