

Манбанинг хабарига кўра, клублар учта вариантни муҳокама қилишган: байрам кунларидаги барча учрашувларни кейинроққа қолдириш, бир турни ўтказиб юбориш ҳамда вазият яхшиланмагунча мавсумни бутунлай вақтинча тўхтатиб туриш. Вариантларнинг ҳеч бири кўпчилик клублар томонидан қўллаб-қувватланмади, учинчи вариант эса умуман ҳеч ким томонидан маъқулланмади.
Шу тариқа, Премьер-лига режадагидек давом этадиган бўлди.



