Магуайр: "Каземирони учратмагунимча ўзимни бош билан ажойиб зарба бераман, деб юрардим"

Sherzod Nurmatov
28 апр 2026, 12:10
МЮ ҳимоячиси Ҳарри Магуайр "Брентфорд" билан баҳсда (2:1) бош билан гол урган ярим ҳимоячи Каземиронинг маҳоратига тан беришини айтди.

"Каземирони учратмагунимча ўзимни бош билан ажойиб зарба бераман, деб юрардим. Шубҳасиз, у бу борада жуда кучли.

Ўйинга келсак, қийин бўлди. Биз ажойиб старт олдик, аммо рақиб 25-дақиқадан сўнг устунликни ўз қўлига олди.

Иккинчи бўлимдаги схема ўзгариши бизни қутқариб қолди — биз назоратни қайтариб олдик ва майдондаги бўшлиқларни анча самаралироқ ёпдик", – деди ҳимоячи.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: manutd.com