UZ

Сўнгги янгиликлар

07:31Ўткир Юсуповнинг "Фулад"даги тақдири маълум бўлди  1 02:57Ла Лига. Мбаппе ва Родригонинг голи "Реал"га меҳмонда "Алавес" устидан ғалабани тақдим этди  19 02:37А Серия. "Ювентус" меҳмонда "Болонья" устидан минимал ғалабага эришди  3 02:18Бутун дунёни асабига ўйнаган вазир ёҳуд Мессининг Хиндистондаги "дўсти"  4 00:28Туркия Суперлигаси. Шомуродов тўпурарлик пойгасида етакчи бўлиб олди  6 00:06А Серия. "Интер" меҳмонда ғалабага эришди  1 23:58Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди  46 23:49Бундеслига. "Бавария" ва "Боруссия" рақибларини мағлуб эта олмади  1 23:05Хосеп Гвардиола АПЛда Алекс Фергюсоннинг рекордини янгилади  1 22:38"Тоттенхэм” испаниялик футболчи учун 70 млн евро таклиф қилди  0 22:10Саудия Арабистони шаҳзодаси "Барселона"ни сотиб олиши мумкин  21 21:39А Серия. "Наполи" меҳмонда "Удинезе"га мағлуб бўлди  1 21:09АПЛ. "Ман Сити" йирик ғалабага эришди, Ҳусанов захирада қолдирилди, "Тоттенхэм"да эса йирик ҳисобда мағлуб бўлди  37 20:10Эрон Про лигаси. "Персеполис" ва "Трактор" ғалабага эришди, Ўрунов ва Ҳамробеков майдонда ҳаракат қилишди  1 19:31Ўзбекистонлик ҳакамлар “SEA Games Thailand 2025” мусобақасида фаолиятини давом эттиради  2

Анвар Ғофуров: “Фол очишни ёқтирмайман” Янгиликлар

Анвар Ғофуров: “Фол очишни ёқтирмайман”

Ўтган йилги чемпионат баҳсларида Тошкентнинг “Обод” жамоаси олий лигада жон сақлаб қолди.
“Обод” иккинчи даврада клубда ўзгаришлар қилди ва ўзи учун керакли бўлган тажрибали футболчиларни жамоага қўшиб олди. Чемпионат баҳсларига тайёргарлик тўғрисидаги саволларимизга клуб футболчиси Анвар Ғофуров жавоб берди.

-  Бу йил мавсумга қай даражада тайёргарлик кўрдинглар?
-  Мавсумга тайёргарликни ўтган йили декабрь ойида бошлагандик. Ҳозир эса олдиндан бир нарса дея олмайман. Чунки олдимизда бутун бошли мавсум турибди. Қандай тайёргарлик кўрганимизни чемпионат баҳслари бошлангандан кейин билиб оламиз.



-  Кетган футболчиларнинг ўрни тўлдирилдими?
-  Жамоадан кетган футболчилар кўп, бу факт. Клубни тарк этган футболчиларни ўрнини биринчи лига жамоасида ҳаракат қилган футболчилар ва ижара асосида бошқа жамоада тўп тепган Шерзод Жалилов ва Санжар Тўрақулов билан тўлдирдик. Ҳозирча таркиб борасида ҳеч қандай муаммо йўқ.

-  Жамоага Рауф Инилеев келгач бироз бетоб бўлиб қолганди. Яқинда Россия давлатига бориб даволаниб қайтдилар. Шу вақтда сиз машғулотларни ўз зиммангизга олдингиз. Мураббийлик соҳасини биринчи "Обод" клубида бошлайсизми?
-  Барчаси Рауф Талгатовичнинг кўрсатмалари асосида машғулотлар олиб борилмоқда.  Раул Талгатович ҳозир реабилитациялари ва ҳаво совуқ бўлгани учун машғулотларда иштирок этмаяпти.

-  Бу йил клуб олдига қандай вазифа қўйилган?
-  Иложи борича юқори ўринларни эгаллаш ва ёш футболчиларни кашф қилиш олдимизга мақсад қилиб қўйилган.



-  Жамоага яна кимлар келиши мумкин, кўз остингизга олиб қўйган футболчиларингиз борми?
-  Кўз остимга олиб қўйган барча футболчиларнинг клублари билан шартномалари бор. Шу туфайли жамоага кимдир келиб қўшилиш эҳтимоли жуда кам.

-  Фаолиятингизни айнан "Обод" жамоасида якунламоқчимисиз ёки бошқа клубдан таклифлар борми?
-  Ҳозир мен “Обод” жамоасида фаолиятимни давом эттиряпман. Эртага нима бўлишини ҳеч ким билмайди. Агарда соғлиғимда муаммолар бўлмаса, жароҳатлардан йироқроқ бўлсам албатта футболчилик фаолиятимни давом эттираман.

-  "Обод" жамоасининг келажаги ҳақида нима дея оласиз?
-  Фол очишни ёқтирмайман. Ҳаммасини вақт кўрсатади. “Обод” жамоаси ўз ўйинлари билан мухлисларни хурсанд қилишини ва янги ишқибозларни топишини чин дилдан хоҳлардим. Ахир барча клублар мухлислар учун ўйнайди-ку!

Жаҳонгир Сотволдиев суҳбатлашди.
Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика