Анвар Бердиев: “Навбаҳор” билан ҳаёт-мамот жанги бўлади”
17 ноя 2016 08:01
Янгиликлар
Анвар Бердиев: “Навбаҳор” билан ҳаёт-мамот жанги бўлади”
Бугун олий лиганинг 29-туридан ўрин олган “Обод” ҳамда “Андижон” жамоалари ўртасидаги ўйин бўлиб ўтди. Ушбу баҳсда томонлар нурсиз дуранг қайд этишди.
Учрашувдан сўнг “Андижон” клуби футболчиси Анвар Бердиев ўйин ҳақида фикр билдирди.
“Бугунги баҳсда иккала жамоага ҳам очко сув ва ҳаводек зарур эди. Элитада ким қолиши ёки қолмаслиги сўнгги турда “Навбаҳор” билан бўладиган учрашувда хал бўлади. “Обод” жамоаси ҳам кучли ўйин кўрсатиб ўзи учун керакли бўлган очкони қўлга киритди. Бугунги баҳсда жанговар дуранг қайд этилди. Кейинги турда “Навбаҳор” билан бўладиган баҳс хаёт мамот жанги бўлади, деб ўйлайман”, - дейди “Андижон” клуби футболчиси Анвар Бердиев.
Жаҳонгир Сотволдиев
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин
Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди
Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди
ФИФА Туркий давлатлар Кубоги. Қулоққа қандай эшитилади?
Фикрлар