"Андижон" футболчиси: "Мураббий билан ҳаммаси яхши кетяпти"
09 дек 10:14
Янгиликлар
"Андижон" футболчиси: "Мураббий билан ҳаммаси яхши кетяпти"
Жамоамиз Тошкентда астойдил машғулотларга киришди. Иқтидорли футболчилардан бири Абдураҳмон Комилов ҳам астойдил шуғулланмоқда.
Айтиш керакки, у чемпионатнинг сўнгги турида “Бунёдкор”га қарши ғалаба қозонган учрашувимизда ҳам яхши таассурот қолдирди.
Футболчи клуб матбуот хизматига интервю берди.
- "Андижон" чемпионатнинг сўнгги ўйинида Тошкентда "Бунёдкор"ни таслим қилиш орқали Суперлигада тўғридан-тўғри қолди ва плей-оффни четлаб ўтди. Ушбу ўйиндаги ғалабадан кейин катта масъулият бажарилди ва ўзингиз қандай ҳис этдингиз?
- Ассалому алайкум! Охирги турдаги учрашувда барчаси ўз қўлимизда эди. Худога шукурки, бизга берилган вазифани бажардик. Ўша ўйинда ғалаба қозондик ва плей-оффга қолмадик. Ушбу вазифани бажарганимиздан жуда хурсандмиз.
- Энди олдинда жамоамизни Қатарда "Ал-Аҳли"га қарши жуда муҳим ўйин кутмоқда. Бу учрашувда ҳам “Андижон”ни фақат ғалаба қониқтиради. Бўлажак ўйинга тайёргарлик қандай олиб борилмоқда?
- Бу учрашувга келсак, ҳаммамиз тушуниб турибмизки, ғалаба қозонсак гуруҳдан чиқамиз, Худо хоҳласа. Яна бир тарихни яратамиз. Тайёргарлигимиз жуда яхши кетяпти. Насиб бўлса, ушбу учрашувда ҳам ғалаба қозониб, барча мухлисларимизни хурсанд қиламиз.
- Маълумки, ўйин 24-декабрда бўлади. Унгача вақт бор. Оралиқ муддатнинг бироз катталиги биз учун яхшими?
- Бизда чемпионат тугади. Оралиқ эса бироз катта. Лекин биз ҳозирда яхши тайёргарлик кўряпмиз. Олдимизда ўртоқлик учрашувлари бор. Насиб бўлса, ҳаммаси яхшиликка. Муҳими, 24-декабрь куни ғалаба қозонишимиз зарур.
- Жамоамизга Самвел Бабаян бош мураббий этиб тайинланди ва унинг дебюти айнан ОЧЛ 2 баҳсига тўғри келади. Янги мураббий билан ишлаш жараёни сиз учун қандай кечмоқда?
- Мураббий билан ҳаммаси яхши кетяпти. Берилаётган кўрсатмаларини бажариб, яхши тайёргарлик кўряпмиз. Насиб қилса, ушбу учрашувда ғалаба қозонамиз.
- Шунингдек, янги мавсумда жамоанинг режалари ва мақсадлари катта. Шуни ҳисобга олганда, янги мавсумдан нималар кутяпсиз?
- Ҳа, тўғри айтасиз. Янги мавсумга режалар катта. Юқори ўринларни эгаллаш мақсади қўйилди. Шу сабабли “Андижон” мухлисларини хурсанд қилиб, совринли ўринларни эгаллашга ҳаракат қиламиз.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
Ла Лига. "Бетис" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 8 та гол урилди, Торресдан хет-трик
Фикрлар