UZ

Сўнгги янгиликлар

14:14Алишер Одилов: "4 йил ичида ким билан қандай гаплашиш кераклигини билиб олдим"  0 13:48Вальверде: "Реал" мураббийлар штаби ва футболчилари аввалгидан ҳам кўпроқ иноқ"  0 13:20Манба: "Бунёдкор" легионери "Андижон"га ўтмоқда  3 12:57Тимо Вернер "Интер Майами"да Мессининг жамоадоши бўлишни истайди  0 12:29Суперлига. "Гол+пас" тизимида ким олдинда?  5 12:02"Барселона" футболчиси 2 ҳафта давомида майдонга туша олмайди  2 11:30"Барселона" Фликнинг ўрнига бошқа номзодларни кўриб чиқишни бошлади  3 11:01Алишер Одилов Россиядаги фаолияти нима учун ўхшамагани сабабини айтди  9 10:39Ўзбекистон МТЖ собиқ футболчиси фаолиятини Суперлигада давом эттиришга яқин  5 10:12Биринчи лига. Бугун финал  16 09:37Суперлига. Ҳожимат учун мавсум якунланди, "Динамо"га қарши ўйиндан олдин "Насаф"да битта йўқотиш бор  6 09:03Ўзбекистон МТЖ собиқ мураббийи фаолиятини ОКМКда давом эттиради  5 08:30"Манчестер Юнайтед" қишда учта футболчисини қўйиб юборишга тайёр  2 08:03ОКМК сафида узоқ йиллардан бери тўп сурган икки нафар футболчи жамоани тарк этади  4 07:36"Милан" ва "Ювентус" АПЛнинг олти карра чемпиони учун курашмоқда  1

Анвар Бердиев: "Жароҳатлар сабаб ярим ҳимоячи ўрнига ҳимоячини майдонга туширдик" Янгиликлар

Анвар Бердиев: "Жароҳатлар сабаб ярим ҳимоячи ўрнига ҳимоячини майдонга туширдик"

Про-лиганинг 7-туридан ўрин олган "Янгиер" - "Турон" (0:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Анвар Бердиев ўз фикрларини билдириб ўтди.

Ўйин ҳақида

- Бугун жуда қийин ўйин ўтказдик. Аввал ҳам айтгандим, Про-лигада ўткинчи ўйинлар бўлмайди. "Янгиер" ўтган турда, янги мураббий Диёр Мирзабоев қўл остида ғалабага эришганди. Бугун уларга қарши ўйнаш қийин бўлишини билардик. Мезбонлар ўйинни кўтаринки руҳда бошлашди. "Янгиер"га Диёр Мирзабоев қўл остида кейинги ўйинларда омад тилайман.

Жамоамиз аъзоларини ва мухлисларимизни қийин ғалаба билан табриклайман.

- Ўйиннинг бошидаги жароҳат ва Аблуғани Камоловни мажбуран алмаштирилиши сизнинг режаларингизга қай даражада таъсир қилди?

- Ҳозир бу ҳақида гапирсам, баҳонага ўхшаб қолиши мумкин. Жамоамизда 4 нафар ярим ҳимоячиларда жароҳат бор. Ким Бойонг, Дониёр Исмоилов, Сардор Абдунабиев, Абдулазизхон Абдурашидовлар ҳозирда жароҳатларини даволашмоқда. Бугун биз вазиятдан келиб чиқиб қанотларда ҳимоячиларни майдонга туширдик. Мирзоҳид Мирзамаҳмудов ва Абдуғани Камоловлар аслида ҳимоя чизиғида ҳаракат қилишар эди. Захира ўриндиғимиз ҳам у қадар кенг эмас, бу вазият биз учун кутилмаганда содир бўлди ва қийинчиликка дуч келдик. Абдуғани Камоловнинг жароҳати ҳозирда бизда 5 нафар футболчи сафдан чиққанини англатади. 

- "Янгиер" жамоасининг иккинчи бўлимдаги ўйини ҳақида фикрингиз қандай?

- Бу жамоанинг ўз мураббийлари бор. Мен "Янгиер"га навбатдаги тур ўйинларида омад ёр бўлишини тилайман. Бу жамоада мени қўл остимда ўйнаган футболчилар ҳам бор. Уларга чин кўнгилдан омад тилайман. 

- Хумоюн Муртозев бугун гол ура олмаганига фикрингизни билдирсангиз...

- Ҳоҳлаймизми, йўқми тўпурар футболчига эътибор юқори бўлади. У қўлидан келганича ҳаракат қилди, мен унинг ўйинидан қониқиш ҳосил қилдим.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика