Антуан Гризманн: “Барселона”га рад жавоб бериб бўлмайди дейишади, аммо мен...”
08 сен 2018 00:37
Янгиликлар
Антуан Гризманн: “Барселона”га рад жавоб бериб бўлмайди дейишади, аммо мен...”
“Атлетико” ҳужумчиси Антуан Гризманн “Барселона”га ўтмасдан, Мадридда қолганига афсусда эмас.
Футболчи Диего Симоне жамоасида муваффақиятга эришмоқчи.
“Барселона”га “йўқ” деб жавоб бериб бўлмайди, дейишади. Аммо мен уларнинг таклифини рад этдим. “Барселона” сингари клубларнинг таклифини инкор этиш жудаям қийин. Аммо менда “Атлетико”да барчаси жойида. Бу ер менинг уйим ва бу жамоа билан йирик мувафақиятларга эришмоқчиман”, деди Гризманн L’Equipe нашрига берган интервьюсида.
19 июнь куни Гризманн “Атлетико” билан шартномасини 2023 йилга қадар узайтирди. Ўтган мавсумда у мадридликлар билан Европа лигасида ғолиб чиқди. Финал беллашувида у икки бор рақиб дарвозасини ишғол этди. Ёзда эса Франция термаси сафида Жаҳон чемпионлигига эришди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади
Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда барпо этиладиган 55 минг ўринли стадион қурилишига тамал тоши қўйди
Ла Лига. "Сельта" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 6 та гол урилди, Де Йонг майдондан четлатилди
Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор
Фикрлар