UZ

Сўнгги янгиликлар

22:20Суперлига. "Андижон" – "Машъал" 2:0  0 22:19Александр Хомяков: "Жамоамиз характер кўрсата олди"  0 21:52Вадим Абрамов: "Бухоро" жамоасида ғалабага иштиёқ кўпроқ кўринди"  3 21:37"Реал" Камавингани сотиши мумкин. Даъвогарлар маълум  2 21:08Самвел Бабаян: "Икки мағлубиятдан сўнг ғалаба қозониш ўта муҳим эди. Янги жамоа туздик, бизга бироз вақт керак"  13 20:47Игорь Суров: "Бир киши кам бўлиб қолмаганимизда умуман бошқача ўйин бўларди"  1 20:25ОФК 2031 ва 2035 йилги Осиё Кубоги мезбонлиги танлови жараёнини тўхтатди  3 20:05"Бухоро" "Динамо"ни мағлуб этиб, турнир жадвалининг 1-ўрнига кўтарилиб олди  43 19:53Венесуэла терма жамоаси Тошкентда бўлиб ўтадиган FIFA Series турнири учун қайдномасини эълон қилди  4 19:07"Реал" Куртуани йўқотди  5 18:30"Ливерпул"нинг ёзги трансфер ойнаси учун асосий мақсади маълум  4 18:06Суперлига. "Андижон" ўз майдонида бир киши кам "Машъал"дан устун келди  77 17:35Ўзбекистон U-20 терма жамоаси Япония билан ўйнайди  3 16:39ФИФА "Хоразм" футболчиси бўйича қарор чиқарди  1 16:07"Манчестер Сити" аллақачон Гвардиолага ўринбосар изламоқда. Мураббийнинг ўзи бунга қандай қарайди?  7

Самвел Бабаян: "Икки мағлубиятдан сўнг ғалаба қозониш ўта муҳим эди. Янги жамоа туздик, бизга бироз вақт керак" Янгиликлар

Самвел Бабаян: "Икки мағлубиятдан сўнг ғалаба қозониш ўта муҳим эди. Янги жамоа туздик, бизга бироз вақт керак"

Суперлига 4-туридан ўрин олган "Андижон" - "Машъал" (2:0) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Самвел Бабаян ўйиндан кейинги матбуот анжуманида иштирок этди


"Икки мағлубиятдан сўнг бугунги ғалаба ўта керакли эди. Йигитлар яхши ўйин намойиш этишди. Йирикроқ ҳисобда ғалаба қозонишимиз ҳам мумкин эди. Мен бугун майдонда курашишни ва ғалаба қозонишни истайдиган жамоани кўрдим. Биз энди тикланиш жараёнидамиз. Майдонда доминантлик қиладиган футболни излашда давом этамиз. Мақсадимиз агрессив ва прессингли футбол намойиш этиш. Жамоа энди шаклланиб бормоқда. Меҳнат қилишда давом этишимиз керак", - деди Самвел Бабаян ғалабадан сўнг.

- Бугун жамоангиз намойиш этган ўйиндан қанчалик қониқдингиз?
- Эътибор берган бўлсангиз мен бугун умуман ўриндиқда ўтирмадим. Кўпгина вазиятларда футболчиларни олдинга чорлаб туриш керак бўлди. Жамоам ўйинидан тўлиқ қониқдим деган мураббий фаолиятини тугатиб қўявергани яхши деб ўйлайман. Яхшироқ ҳаракат қилишимиз мумкин бўлган вазиятлар топилади. Йигитлардан миннатдорман. Кетма-кет икки мағлубиятдан сўнг ўзимизга келиб олдик. Футболчилар бугун агрессив ва иштиёқ билан ўйнашди. Рақиб дарвозасига тўхтовсиз хавф солдик. Айниқса Драган Черанга миннатдорчилик билдираман. У сўнгги дақиқага қадар прессинг қилди. Менимча, майдондаги ҳаракат бўйича рекорд қўйди. Гол уриб олганимиздан сўнг яна ҳужумга зўр беришимиз керак эди. Биринчи бўлимда тўхтаб қолдик. Танаффусда эса бу ҳақда йигитларга айтдим. Бир гол фарқига ишониб қолиш жуда нотўғри. Бир киши кўп бўлиб ўйнаш жамоага икки хил таъсир қилиши мумкин. Йигитлар ушбу устунликка тўғри ёндашишди ва охиригача рақибга босим қилишди.

- Ҳужумларни голга айлантириш масаласида оқсаяпмиз...
- Вазиятларга эга бўлаётганимиз яхши, аммо реализация бугун унчалик яхши эмас эди. Рақиб дарвозасида кўп хавфли вазиятлар яратганимиз жамоа вертикал ва агрессив футбол намойиш этаётганидан далолат. Биз янги жамоа туздик, шу сабабли бироз вақт керак. Реализация масаласи ҳам яхшиланади. Барчани Наврўз ва Рамазон ҳайити билан табриклайман.

Рейтинг:    

Фикрлар

+2   
19 мар 21:28:16
David Terezege
Andijon biz senga ishonamiz
Anjan chempion
+2   
19 мар 21:25:57
Каримов
Тезрок уйинчилар бир бирини тушуниб уйнасин.Анжан бу йил шахсан мен куп нарса кутяпман.
   
19 мар 22:24:41
Рахматилло Исманов
Олег Шацких 11 фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Машал роса ютказгиси келди, агар гол уролмаганингда узига узи уриб берарди))))
Кокон 1912 итариб куйган куни кайс далада атиргулдек очилиб юргандинг гулхоним?
   
19 мар 21:46:31
Азимжон 2524
Mayli sizga 5 yil vaqt chempion qilsangiz halol oʻynab etadimi JANOB MENEDJER
   
19 мар 21:41:49
Адхамжон Низамов
Захира.... уйинчилардан
   
19 мар 21:40:32
Уз.
Биз сизни биламизку бабаянжон сизда тактика ёк факат номингиз бор холос.бир киши кам жамлани ютмасангиз уятам буларди ахир
   
19 мар 21:34:19
Farhod
Mayli omadini bersinuu Bizni Navbaxor bn Andijon muhlislari oldindan chempion qilb oldik kutilmagan komandalar trentga chiqyapti mayli yaxwi ot keyn chopadi ilojimiz yuuq kutamiz faqat rasxotga tuwmasak buldi
   
19 мар 21:31:28
Utkir Ruz
Браке гол урган бу́лса хам яхши у́йинчи эмас бизга ёшлардан югурадиган хужумчи керак
   
19 мар 21:18:51
Адхамжон Низамов
Забирать уйинчилардан янги жамоами?Тушунмадим.Эссиз,шунча маблаг сарфлаб,Антальяда бекорга йигин утказилган эканда.Энди янги жамоамиш.Хе...уша.
-1   
19 мар 22:17:00
Олег Шацких 11
Машал роса ютказгиси келди, агар гол уролмаганингда узига узи уриб берарди))))
-1   
19 мар 22:03:35
Аброр Ибрагимов
Нима эмуш скамейкага умуман утирмаганмуш. Луттивоз Нефтчи билан хам утирмаётган эдинг учинчи голдан кейин бориб секингина утириб олиб ёрдамчинггни чикариб юбордингку. Эх Аферисттттт!!!
-1   
19 мар 21:40:39
FK Barselona
Farhod фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Mayli omadini bersinuu Bizni Navbaxor bn Andijon muhlislari oldindan chempion qilb oldik kutilmagan komandalar trentga chiqyapti mayli yaxwi ot keyn chopadi ilojimiz yuuq kutamiz faqat rasxotga tuwmasak buldi
Shunda Nasaf b n Neftchi kutilmagan jamoa emasmi?
-1   
19 мар 21:37:47
uzb
Нари булса 8-10 уринларлар билан чекланасан,бу уйинг билан ундан нарига утолмасан Бабажан
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика