UZ

Сўнгги янгиликлар

22:20Суперлига. "Андижон" – "Машъал" 2:0  0 22:19Александр Хомяков: "Жамоамиз характер кўрсата олди"  0 21:52Вадим Абрамов: "Бухоро" жамоасида ғалабага иштиёқ кўпроқ кўринди"  3 21:37"Реал" Камавингани сотиши мумкин. Даъвогарлар маълум  2 21:08Самвел Бабаян: "Икки мағлубиятдан сўнг ғалаба қозониш ўта муҳим эди. Янги жамоа туздик, бизга бироз вақт керак"  13 20:47Игорь Суров: "Бир киши кам бўлиб қолмаганимизда умуман бошқача ўйин бўларди"  1 20:25ОФК 2031 ва 2035 йилги Осиё Кубоги мезбонлиги танлови жараёнини тўхтатди  3 20:05"Бухоро" "Динамо"ни мағлуб этиб, турнир жадвалининг 1-ўрнига кўтарилиб олди  43 19:53Венесуэла терма жамоаси Тошкентда бўлиб ўтадиган FIFA Series турнири учун қайдномасини эълон қилди  4 19:07"Реал" Куртуани йўқотди  5 18:30"Ливерпул"нинг ёзги трансфер ойнаси учун асосий мақсади маълум  4 18:06Суперлига. "Андижон" ўз майдонида бир киши кам "Машъал"дан устун келди  77 17:35Ўзбекистон U-20 терма жамоаси Япония билан ўйнайди  3 16:39ФИФА "Хоразм" футболчиси бўйича қарор чиқарди  1 16:07"Манчестер Сити" аллақачон Гвардиолага ўринбосар изламоқда. Мураббийнинг ўзи бунга қандай қарайди?  7

Игорь Суров: "Бир киши кам бўлиб қолмаганимизда умуман бошқача ўйин бўларди" Янгиликлар

Игорь Суров: "Бир киши кам бўлиб қолмаганимизда умуман бошқача ўйин бўларди"

Суперлига 4-туридан ўрин олган "Андижон" - "Машъал" (2:0) учрашувидан сўнг меҳмон жамоа бош мураббийи Игорь Суров ўйиндан кейинги матбуот анжуманида иштирок этди.


"Четлатиш ўйин натижасига таъсир ўтказгани ҳеч кимга сир эмас. Четлатишдан сўнг ўзгаришларга қўл урдик, аммо ёрдам бермади. Ҳаракат қилдик ва вазиятларга эга бўлдик. Омад етишмади. Бир киши кам бўлиб қолмаганимизда умуман бошқача ўйин бўларди", - деди Игорь Суров учрашувдан сўнг.

- "Машъал"дан бунчалик кучсиз ўйин кутмагандим. Бунинг сабаби нимада?
- 12-дақиқада футболчимиз майдондан четлатилди. Ўзингиз ўйинни томоша қилдингиз-ку. Бир киши кам бўлиб ўйнаш кучсиз ўйинми? Биз ўз вазиятларимизга ҳам эга бўлдик-ку. Аксинча биз жуда муносиб ўйнадик.

- "Машъал" тўртта учрашувнинг барчасида мағлуб бўлди ва янги мавсумда гол урмади...
- Муаммоларимизни тушуниб турибман, аммо статистика бўйича ҳар бир ўйинда кўп вазиятлар яратмоқдамиз. Реализация оқсамоқда. Бугун ҳам бири киши кам бўлиб қолишимизга қарамай гол уришимиз мумкин эди. Йигитлар ҳаракат қилишмоқда. Кайфият яхши. Яна бир бор такрорлайман, агар бир киши кам бўлиб қолмаганимизда умуман бошқача футбол намойиш этган бўлардик.

- Янги мавсум бошланишига 15 кун қолганда келдингиз. Таркибни ва жамоа ўйинини қанчалик ўзингизга мос қилиб ўзгартириб олдингиз?
- Табиийки ҳар бир мураббийнинг ўз талаби бўлади. Менинг ўйин услубим ҳам бошқача. Жамоа бир кунда шаклланиб қолмайди. Таркибимиз ҳам ўзгарди. Бунинг барчасига вақт керак. Албатта, ўзгартирмоқчи бўлган жиҳатлар кўп, лекин бизда ишонч бор.

Рейтинг:    

Фикрлар

   
19 мар 21:40:15
BXZ BXZ
Муборакни Маъшал жамоаси мухлислари хафа булмангку бу физрукни кайердан олиб келишди бундан кура узимизни мураббийлар анча яхши . Маъшал мухлисларига сабр тилайман .
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика