Ансу Фати: "10-рақам - бу босим, аммо "Барса"да ўйнашнинг ўзи босимни англатади. Бу дунёнинг энг зўр клуби"
25 сен 2021 18:47
Янгиликлар
Ансу Фати: "10-рақам - бу босим, аммо "Барса"да ўйнашнинг ўзи босимни англатади. Бу дунёнинг энг зўр клуби"
"Барселона" ярим ҳимоячиси Ансу Фати ушбу мавсумда 10-рақамда ўйнайди.
"Бу рақамда ўйнаш имкониятидан миннатдорман. Бу ғурур. Бу чақирув, сабаби 10-рақам "Барса" учун жуда кўп нарсани англатади. Унда Лео Месси, Рональдиньо ва кўплаб буюк ўйинчилар ўйнашган.
"Барса"да бўлган ҳолда барчасига тайёр бўлишинг керак деб ҳисоблайман. Бу дунёнинг энг зўр клуби. 10-рақам босим ўтказади, аммо "Барса"да бўлиш - аллақачон босим демакдир.
Барчамизга катта масъулият юкланган, буни тушунишимиз керак.
Мен ўзимга ишонаман ва майдонга қайтишни, оиламни, мухлисларни ва тикланиш жараёнида менга ёрдам берган барчани стадионда кўриш иштиёқида ёняпман", - дейди Фати.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Вильярреал" устидан ишончли ғалабага эришди, мезбонлар ўйинчиси 39-дақиқада майдондан четлатилди
"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи
Breaking! Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Португалия Эрон билан ўйнайди
АПЛ. "Ман Сити" ўз майдонида "Вест Хэм"ни мағлуб этди, Ҳусанов 67-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Фикрлар