Англия терма жамоасини бошқариш учун асосий номзод маълум

Khoja
12 сен 2024
Айни вақтда Англия терма жамоасининг вақтинчалик бош мураббийи Ли Карсли билан тўлиқ муддатга шартнома тузилиши мумкин.

ФА раҳбариятига сентябрь ойида бўлиб ўтган Англия терма жамоасининг ўйинлари маъқул келган. 

Лидан ташқари терма жамоани бошқариш учун Эдди Хау, Грэм Поттер ва Фрэнк Лэмпард каби номзодлар ҳам бор.  

Эслатиб ўтамиз, Ли Карсли бундан аввал Англия ёшлар терма жамоасида ишлаган. Унинг бошқарувида жамоа 40 йиллик танаффусдан сўнг Европа чемпионатида ғалаба қозонишган.


KhojaМуаллиф
Манба: championat.com