

Эслатиб ўтамиз, Энцо Мадридда яшаш истаги ҳақида айтган сўзлари туфайли иккита ўйинга четлатилган эди. У Англия Кубоги доирасидаги "Порт Вейл" (7:0) ва АПЛдаги "Манчестер Сити" (0:3) билан баҳсларни ўтказиб юборди.
"Ҳар қандай жамоа Энцодек футболчини соғинган бўларди. Мен раҳбарият ва спорт бўлими қўллаб-қувватлови остида клубнинг узоқ муддатли истиқболи учун шундай қарорга келдим.
Энцо билан боғлиқ вазиятда ҳеч қандай шахсий адоват йўқ. У сешанба куни жамоа машғулотларига қайтади. У ажойиб футболчи ва жуда яхши йигит. Унинг қайтишини интизорлик билан кутяпман.
Мен аввалроқ айтган муаммо мавжуд эди: Энцо жамоа етакчилари ва бошқа футболчилар билан гаплашиб олиши керак эди. Мен матбуот анжумани ўтказаётган вақтимда у ҳали буни амалга оширмаганди. Энди эса у мен билан ҳам, раҳбарият ва барча жамоадошлари билан ҳам гаплашиб олди. Биз унинг қайтишини кутмоқдамиз", — деди Росеньор Sky Sports нашрига берган интервьюсида.
Эндиликда Энцо Фернандес 18 апрель куни "Манчестер Юнайтед"га қарши кечадиган муҳим баҳсда жамоасига ёрдам бериши мумкин.



