Англия терма жамоалари тарихидаги энг йирик ҳисоб қайд этилди

Eldor Akmurzayev
1 дек 2021
Аёллар ўртасидаги ЖЧ-2023 саралашида Англия термаси Латвия дарвозасига жавобсиз 20 та (!) тўп киритди.

Бу Англия терма жамоалари тарихидаги энг йирик ғалаба ҳисобланади. Мазкур баҳсда инглизлар сафидаги уч футболчи хет-трикка эришган бўлса, яна бир покер қайд этди.

Шунингдек, ушбу ҳисоб (20:0) аёллар ўртасидаги мундиал саралашидаги энг йирик натижадир. Аввалги рекордни ўтган ҳафта Бельгия ТЖ Арманистонга (19:0) қарши ўйинда ўрнатганди.

Англия аёллар жамоаси “Q” гуруҳида 6-турдан кейин 18 очко билан 1-ўринда бормоқда.


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: Squawka