Анелька "Реал"даги Мбаппе ҳақида: "Унга қарасам, 25 йил аввалги ҳолатимни эслайман"
02 дек 2024 10:26
Янгиликлар
Анелька "Реал"даги Мбаппе ҳақида: "Унга қарасам, 25 йил аввалги ҳолатимни эслайман"
Мадриднинг "Реал" клуби собиқ футболчиси Николя Анелька "қаймоқранглилар" сафида Килиан Мбаппе дуч келаётган муаммолар ҳақида гапирди.
"Мбаппе жиддий босимга дуч келди. Ўйлашимча, унда руҳий томондан муаммолар мавжуд. Килиан ишлашда давом этиши ва сабрли бўлиши зарур. Клуб унга ишонч билдирди, орадан эса ҳали ярим йил ҳам ўтмади. Мбаппега қарарканман, 25 йил аввалги ўзимни кўргандек бўламан. Мен яқиндагина ЕЧЛни ютган "Реал"га келгандим. Клуб президенти бу трансферни жуда истаган, лекин жамоада менга жой топилмасди. Менда ҳам худди шундай муаммолар бўлган, фарқимиз мен ўшанда 20 ёшда эдим. Бу каби ҳолатларда сабрли бўлиш муҳим. Мен ўзимни кутишмаган кийиниш хонасига бориб қўшилгандим. Мавсум давомида эххе нималар бўлиб ўтмаган. Натижада, мен кетишга қарор қилганман. Килианнинг характери бошқача. У сабрли бўлишга, кутишга рози бўлиши мумкин".
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Испания Кубоги. "Атлетико" илк ўйинда "Барселона" дарвозасига жавобсиз 4 та гол урди
Эрик Гарсия: "Сўнгги пайтларда ҳакамларнинг бирорта қарори бизнинг фойдамизга бўлмаяпти"
Ла Лига. Бир неча кун олдин "Барселона"ни тор-мор этган "Атлетико" чемпионат аутсайдерига йирик ҳисобда мағлуб бўлди ва тўртинчи ўринга тушиб кетди
Англия Кубоги. "Манчестер Сити" ўз майдонида "Салфорд Сити"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди
Фикрлар