UZ

Сўнгги янгиликлар

14:55Элит ОЧЛ. Мавсумнинг охирги ўйини қандай тугайди?  0 14:38Озарбайжон клуби "Машъал" футболчисига қизиқмоқда  0 14:21Ўзбекистон Канада билан ўйнайди  7 13:57"Милан" Австралияда ўйин ўтказмайди. Сабаби ошкор бўлди  1 13:30Қувондиқ Рўзиев: "Навбаҳор" мухлислари олдидаги қарзимни узишга ҳаракат қиламан"  5 13:14"Ал Иттиҳод" – "Насаф" беллашуви кореялик ҳакамларга топширилди  1 12:46"Аҳил бўлмасак, бир натижага эришиш қийин. Биргаликда вазифани уддалаймиз" — Тимур Кападзе  3 12:19Эмери "Астон Вилла"нинг тарихий сериясидан сўнг: "Биз чемпионликка даъвогар эмасмиз"  0 11:51"Менга фарқи йўқ": Рафинья ФИФА қарорига хотиржам муносабат билдирди  5 11:24Ўзбекистон U-21 терма жамоаси Доҳага етиб борди  0 10:46“Ал-Аҳли” - “Андижон” ўйинини ироқлик ҳакамлар бошқаришади  2 10:19Акаки Шулая воҳа жамоасига ўтишга яқин  3 09:48ПСЖ раҳбарияти тарихда ҳали ҳеч ким қилмаган ишни қилмоқчи  5 09:21Аббос Файзуллаев: "2026 йилда кўришгунча"  6 08:55Нури Шаҳин Шомуродов ҳақида фикр билдирди  15

Андрей Микляев: “Насаф” бугун ғалабага ҳақлироқ ўйин кўрсатди” Янгиликлар

Андрей Микляев: “Насаф” бугун ғалабага ҳақлироқ ўйин кўрсатди”

“Насаф” – “Локомотив” учрашуви якунлангач ўйин якунларига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Матбуот анжуманининг дастлабки қисмида “Локомотив” жамоаси устози Андрей Микляев иштирок этди ва қуйидаги фикларини билдириб ўтди.

-Сўзимни бошида “Насаф” жамоасини бугунги ғалаба билан табриклайман. Шунингдек Бердиевни Ўзбекистонда хизмат кўрсатган спорт устози унвони билан тақдирлангани билан ҳам муборакбод этаман. Албатта бу юксак унвон, бу биз учун ҳам ёқимли. Бу Президентимиз Ш.М.Мирзиеёвнинг биз мураббийларга бўлган катта эътиборлари деб, биламан.  

Энди бевосита ўйинга тўхталадиган бўлсам, бугунги ўйин мухлисларга жуда ёқди деб, ўйлайман. Ҳар иккала жамоа чиройли ва шиддатли ўйин намойиш этишди. Улар ҳаммамизни ҳаяжонда ушлаб туришди, Тўғриси, 90 дақиқа қандай ўтиб кетганлигини ўзим ҳам сезмай қолдим. Албатта бундай муҳитда, бундай стадионда ва майдонда ўйнаш ҳар қандай жамоа учун ёқимли. Аммо афсуски биз бугун дастлабки 10 дақиқада ўйинни бериб қўйдик, бунда майдон эгаларининг кўрсатган катта босимига қарши тура олмадик. Хатомиз туфайли ҳисобда орқада қолдик. Шундан сўнг ўйин барқарорлашди. Ҳаттоки ҳисобни тенглаштиришда имконлар ҳам бўлди. Аммо бугун бизга омад етишмади. Ўйин охирида биз таваккал қилишга мажбур бўлдик. Ҳисобни тенглаштириш учун ҳужумга ўтиб кетдик. Бунда ҳимояда хатога йўл қўйдик, оқибатда дарвозамиздан иккинчи голни ўтказиб юбордик. Бугунги ўйинда “Насаф” футболчилари бизга нисбатан ғалабага ҳақлироқ ўйин кўрсатишди.


Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика