UZ

Сўнгги янгиликлар

02:49А Серия. "Рома" ғалабага эришди ва тўртинчи ўринга кўтарилди  0 01:36Аморим Бруну ҳақида: "У даволанаётганда ҳам машғулотларга келади. Менинг ишимни олмоқчими ёки йўқми билмайман, лекин бу йигит – етакчи"  0 01:01Қайта ташкил этилган "Ғазалкент" ўзининг илк назорат учрашувини ўтказди  0 00:51"Манчестер Сити" кейинги 48 соат ичида трансфер борасида эълон қилиши мумкин  0 00:28Фабио Каннаваро Акмал Мозговой ва Отабек Шукуров ўйинини стадиондан томоша қилди  3 23:53Роналдо машғулотлар ҳақида: "Мени 15 километрлаб югуришга мажбур қилишарди, аммо бу менга керак эмас эди"  3 23:28Араухо "Барселона" машғулотларига қайтди. Ҳимоячи психологик муаммолар сабаб танаффус олганди  0 22:54БАА. Отабек Шукуров голли пас берди, Мозговой захирадан ўйинга қўшилди, уларнинг жамоаси ғалабага эришди  0 22:31"Нефтчи" Championat.asia да чиққан хабарга муносабат билдирди   11 21:43Аморим МЮ схемаси ўзгариши ҳақида: "Қарор ОАВ босими туфайли қабул қилинмади. Агар футболчилар тизимни матбуот сабаб ўзгартирдим деб ҳисоблашса, бу мураббий учун якун демакдир"  0 21:08"Фенербахче" Нкункуни сотиб олиши мумкин  1 20:23Сунатилло Абдуллажонов - "Сурхон" футболчиси  0 19:55"Бунёдкор" стадионида йил якунига бағишланган маданий-маърифий тадбир бўлиб ўтди  3 19:29Ринкон: "Винисиус билан "Реал" ўз йўлидан адашди"  3 19:17Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  22

Андрей Микляев: "Истеъфо ҳақидаги савол менга эмас" Янгиликлар

Андрей Микляев: "Истеъфо ҳақидаги савол менга эмас"

ОЧЛ 4-тури доирасидаги "Локомотив" - "Ал Дуҳаил" (1:2) учрашувидан кейин ташкил этилган матбуот анжуманининг иккинчи қисмида "темирйўлчилар" бош мураббийи Андрей Микляев иштирок этди.

Нима ҳам дердим, агарда саволлар бўлса, марҳамат", - дея гап бошлади Андрей Микляев.

- ОЧЛда кетма-кет учинчи ўйинда мағлубият. "Локомотив"га нима бўлди?
- Демак "Локомотив"га маҳорат етишмаяпти. Учта ўйиндан иккитасини "Ал Дуҳаил"га ютқаздик. "Ал Дуҳаил" нафақат гуруҳ етакчиси, балки Осиёнинг энг кучли жамоаси десак ҳам муболаға бўлмайди. Айни пайтда "Ал Дуҳаил" жуда кучли, ўзининг оптимал спорт формасида. 9 йилдирки бу жамоа деярли бир хил таркибда ўйнамоқда, ўзаро тушуниш ва ўйин ташкил этиш юқори савияда. "Ал Дуҳаил" жисмоний жиҳатдан ҳам анча яхши формада эканлиги кўринди. Биз ҳам рақибни ўйинини ўрганиб, чуқур таҳлил қилгандик. Умуман олганда, бугунги бахсда уларни ўйин борасида биздан кучли деб айтмаган бўлардим. Иккита хато қилдик ва бу қимматга тушди.

- "Локомотив" ўрин олган "квартет" "ўлим" гуруҳи эмасди. "Локомотив" потенциал жиҳатдан бу рақибларга қарши бемалол рақобат туғдиришга қодир. Аммо 4-турдан кейинги ҳолат анча мушкул. Жамоанинг гуруҳдан чиқиш имкониятлари жуда пасайиб кетди...
- Яна иккита ўйин бор. Ўша учрашувлардан кейин хулоса қилса бўлади. Назарий жиҳатдан ҳали имкониятларимиз мавжуд. Минимум имкониятдан максимум фойдаланишга ҳаракат қиламиз. Бугунги гуруҳдаги иккинчи баҳс қандай натижа билан тугашини кутамиз. Бу ҳам биз учун муҳим ўйинга айланмоқда.

- "Локомотив" гуруҳда қолиб кетса, унда мураббийлар штаби истеъфога чиқадими?
- Бу савол менга эмас. Клуб раҳбарияти бу саволга жавоб беради.

- Муҳаммадиев ўйинни тугатиб қўя олмасмиди?
- Мажбурий ўзгариш бўлди. Агарда Шуҳрат Муҳаммадиев ўйинни тугатиб қўя олганида уни алмаштирмаган бўлардик. Ҳозир барча айбни Салим Мустафоевга ағдармаслик керак. Ғалаба қозонганда жамоа ютади. Мағлубиятга ҳам бутун жамоаники. Биз ҳам жуда хафамиз. Аммо бу футбол. Футболда бу каби ҳолатлар учраб туради. Мағлубият футболнинг бир бўлаги.

- "Локомотив" биринчи бўлимнинг охирги 20 дақиқасини ажойиб ўтказди. Нега танаффусдан кейин жамоа эрта ҳимояга ўтиб олди?
- Чунки 90 дақиқа давомида рақибга нисбатан фаол прессинг қўллашнинг имкони йўқ. Шу боисдан ҳам иккинчи бўлимда ҳисобдан келиб чиқиб ўйнадик. Биз ҳам футболчиларга кўпроқ қарши ҳужумларга ўтиш кераклигини айтдик.

- Нивалдо ўйинни бошланғич таркибда бошлашга тайёр эмасмиди?
- Йўқ, Нивалдо ҳали жароҳатидан тўлиқ фориғ бўлмаган. Бугун уни асосий таркибда қўйганимизда бу жуда катта таваккал бўларди. Чунки биргина нотўғри ҳаракат билан 6 ойга сафдан чиқиш эҳтимоли мавжуд эди.

Рейтинг: -214   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика