UZ

Сўнгги янгиликлар

03:00Испания кубоги. "Реал Мадрид" Талавера"ни бироз қийинчилик билан енгиб, кейинги босқичга йўл олди  4 02:25Англия лига кубоги. Ҳусанов тўлиқ ҳаракат қилган ўйинда "Манчестер Сити" "Брентфорд"ни мағлубиятга учратиб, ярим финалга йўл олди  20 01:20УЕФА мухлисларнинг хатти-ҳаракатлари учун "Бавария"ни жазолади  1 01:05Испания кубоги. "Атлетико Мадрид" меҳмонда "Атлетико Балеарес" устидан ғалаба қозонди  0 00:48ПСЖ "Фламенго"ни пенальтилар сериясида мағлубиятга учратиб, ФИФА Қитъалалара кубогини қўлга киритди!  14 00:22МЮ Марокаш устидан ФИФАга шикоят қилди  2 23:52"Барселона" "Айнтрахт"дан мухлислар етказган зарарни қоплашни талаб қилмоқда  1 23:23Ўзбекистон U-17 терма жамоаси даврозабони "Андижон"га ўтмоқда  2 22:58Туркия кубоги. "Ризеспор" "Газиантеп"ни йирик ҳисобда таслим этди. Алиқулов 72 дақиқа ўйнади  0 22:25Кейн Бундеслигада Левандовскининг рекордини янгилаш ҳақида гапирди  0 21:58"Максфилд Таун"нинг 21 ёшли футболчиси ЙТҲда ҳалок бўлди  0 21:2938 ёшли Суарес "Интер Майами" билан шартномасини бир йилга узайтирди  0 20:46Флик "Барселона" ҳақидаги маълумотларни матбуотга сиздираётган футболчини қўлга туширди  10 20:21ФИФА ЖЧ-2026 иштирокчилари учун рекорд миқдорда соврин пуллари беради  7 20:21ФИФА ЖЧ-2026 иштирокчилари ўртасида рекорд даражадаги пулни тақсимлайди. Ўзбекистон терма жамоаси қанча олади?  10

Андрей Микляев: "Бошимиз қотган" Янгиликлар

Андрей Микляев: "Бошимиз қотган"

"Бунёдкор" - "Локомотив" (1:0) учрашувидан сўнг меҳмонлар устози Андрей Микляев ўз фикрларини билдирди.

- Жуда қийин учрашув бўлди. Ўйинни ёмон бошламагандик. Биринчи таймда бир қатор имкониятлар бўлганди. Аммо негадир бугун бизнинг ўйинимизни кутилганидек мева бермади. Иккинчи таймда эса айтарли вазиятлар ҳам ярата олмадик. Ўйин тенг кечди. "Бунёдкор" ўз имкониятидан фойдаланди ва ғалабага эришди. Бу билан уларни табриклайман.

Таркибдаги бир қатор футболчилар жароҳатланган. Бугун ҳам Муҳаммадиев жароҳат олди ва алмаштиришни сўради. Шунингдек, Олег Зотеев ҳам уни алмаштиришни сўраганди. Кейинги баҳсни Коне дисквалификация туфайли ўтказиб юборади. Ислом Тўхтахўжаевда ҳам жароҳат мавжуд. Бошимиз қотган.
Ҳужумда муаммоларимиз бор. Бикмаев ҳам жароҳатланган. Охирги ўйинларда вазиятларни голга айлантиришда муаммоларга дуч келяпмиз.  

- Икром Алибоев иккинчи даврада "Пахтакор"да ўтаётгани қанчалик рост?
- Бу ҳақида бирор нарса дея олмайман. Изоҳсиз.

- Давралар оралиғида янгиликлар бўладими? Кўрикда ҳозирда бир қатор легионер футболчилар кўриниш бергани ҳақида маълумотлар мавжуд?
- Ҳа, легионерлар мавжуд ва улар кўрикда. Ким қолиш ёки қолмаслиги ҳозирча номаълум.


Рейтинг: -5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика