UZ

Сўнгги янгиликлар

02:57Ла Лига. Мбаппе ва Родригонинг голи "Реал"га меҳмонда "Алавес" устидан ғалабани тақдим этди  19 02:37А Серия. "Ювентус" меҳмонда "Болонья" устидан минимал ғалабага эришди  3 02:18Бутун дуне асабига ўйнаган вазир ёҳуд Мессининг Хиндистондаги "дўсти"  3 00:28Туркия Суперлигаси. Шомуродов тўпурарлик пойгасида етакчи бўлиб олди  6 00:06А Серия. "Интер" меҳмонда ғалабага эришди  1 23:58Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди  45 23:49Бундеслига. "Бавария" ва "Боруссия" рақибларини мағлуб эта олмади  1 23:05Хосеп Гвардиола АПЛда Алекс Фергюсоннинг рекордини янгилади  1 22:38"Тоттенхэм” испаниялик футболчи учун 70 млн евро таклиф қилди  0 22:10Саудия Арабистони шаҳзодаси "Барселона"ни сотиб олиши мумкин  21 21:39А Серия. "Наполи" меҳмонда "Удинезе"га мағлуб бўлди  1 21:09АПЛ. "Ман Сити" йирик ғалабага эришди, Ҳусанов захирада қолдирилди, "Тоттенхэм"да эса йирик ҳисобда мағлуб бўлди  37 20:10Эрон Про лигаси. "Персеполис" ва "Трактор" ғалабага эришди, Ўрунов ва Ҳамробеков майдонда ҳаракат қилишди  1 19:31Ўзбекистонлик ҳакамлар “SEA Games Thailand 2025” мусобақасида фаолиятини давом эттиради  2 19:04А Серия. "Милан" 77-дақиқада тўп ўтказиб юборган ҳолда, ўз уйида "Сассуоло"ни мағлуб этолмади  8

Андрей Фёдоров: “Биринчи бўлиб гол уриш асосий режамиз эди” Янгиликлар

Андрей Фёдоров: “Биринчи бўлиб гол уриш асосий режамиз эди”

Олий лига доирасидаги “Нефтчи” – “Пахтакор” (1:0) баҳсидан кейин фарғоналиклар устози Андрей Фёдоров журналистлар саволларига жавоб қайтарди.
-  Барчани ғалаба билан табриклайман. Жуда ҳам муҳим ғалабага эришдик. “Пахтакор” жамоаси хар қандай баҳсда тўпни яхши назорат қилади. Айнан рақибнинг ушбу тарафини инобатга олиб тактика танладик. Ўйинда давомида бир эмас балки кўплаб голлар ҳам киритишиз мумкин эди. Бироқ вазиятлардан фойдалана олмаслигимиз туфайли рақиб кўп ҳолларда ташаббусни қўлга олди. Фикримча, “Нефтчи” бугун ҳимояда ҳам ҳужумда ҳам яхши ўйнади. Бу борадан йигитлардан кўнглим тўлди. “Пахтакор” билан ўйинга икки баробар куч билан хозирлик кўргандик. Аввалига “Олмалиқ”ни енгдик, кейин эса ғолиб бўлишимиз керак бўлган ўйинда мағлуб бўлдик. Бугун эса “Пахтакор” таслим этилди. Бу нимадан далолат беради ? Футболчиларда “Обод” каби жамоаларга қарши ўйинларга руҳий тайёргарлик яхши бўлмаганини кўрсатади. Хар бир баҳсга жиддий ёндошмоқ лозим. Бугун рақиб дарвозасини биринчи бўлиб ишғол этиш асосий мақсадимиз эди. Чунки ҳисобда ортда бораётганда вазиятни тенглаштириш мураккаб кечади. Камчиликларимиз бор. Улар устида ишлаймиз.

-  Мавсум якунланиб бормоқда. Кейинги йилги режалар қандай ? Янада кучлироқ ва тажрибали футболчиларни таркибга жалб этиш борасида нима дейсиз ?


-  Нафақат мавсумлар оралиғида балки йил давомида жамоамизга қандай футболчилар жалб этиш борасида ишлар давом этади. Кейинги йили жамоага кимларни таклиф этиш борасида ҳали якуний қарорга келмадик. Ҳали олдимизда бир қанча ўйинлар бор. Мана шу ўйинлардан сўнг кейинги мавсумда бизга кимлар кераклиги ҳақидаги охирги қарорни қабул қиламиз. Ҳали мавсум давом этмоқда.

-  Сиз бош мураббий бўлганингиздан бери “Пахтакор” билан ўзаро ўйинлар натижаси ижойиб томонга ўзгарди. Бунинг сабаби нимада ёки бўлмаса Мурод Исмоилов собиқ “Пахтакор” устози бўлгани қўл келадими ?


-  Тўғри фикр. Исмоилов бу жамоани яхши билади. Албатта хамкасбимнинг Тошкент клубида фаолият юритгани бизга кўп қўл келади. Бугунги кунда “Пахтакор” сафида фаолият олиб бораётган кўплаб футболчилар Исмоиловнинг собиқ шогирдлари бўлишган. Улар қандай имкониятга эга эканлигини Мурод Исмоилов яхши билади.

-  Мухлисларнинг қўллаб-қувватлашидан кўнглингиз тўлдими ?

-  Албатта! “Нефтчи” мухлислари хар доим жамоани қизғин қўллаб турадилар. Уларга раҳмат. Чиройли ва замонавий стадионимиз бор. Мана шу стадионни тўлдириб севимли жамоаларига мухлислик қилишларини истаб қолардим. Албатта томошабинлар ташрифи бевосита жамоанинг натижаларга ҳам боғлиқдир. Насиб қилса, навбатдаги баҳсларда ҳам ғалаба қозониб, мухлисларни яна стадионга чорлаймиз.  “Нефтчи” ўз мухлислари учун ўйнайди. Тўғри хозирча турнир жадвалида совринлар ўринлар учун курашмаяпмиз. Бироқ бизнинг вазифамиз хар бир беллашувда уч очкога эга чиқишдир, - деб фикрларини якунлади Фёдоров.

“Нефтчи” матбуот хизмати
Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика