UZ

Сўнгги янгиликлар

09:33Гвардиола кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?  0 09:13"Ливерпуль" 19 ёшли футболчисини 25 миллионга сотди  1 09:02EЧЛ. Ҳафта футболчисига кимлар номзод?  2 08:30Суперлига. Бугун 2 та учрашув бўлиб ўтади  4 08:03Февзи Давлетов: "Вазиятлардан фойдалана олмаслик муаммомиз бўлиб қолмоқда"  0 07:46Отабек Нарзуллаев: "Ютишимиз ёки ютқазишимиз ҳам мумкин эди"  0 07:28Sofascore. Ҳусанов кечаги учрашувдаги ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  10 07:10Суперлига. "Сурхон" — "Машъал" 0:0  0 06:50ЕЧЛ. "Манчестер Сити" - "Наполи" 2:0  3 01:59ЕЧЛ. Рэшфорднинг дубли "Барселона"га ғалаба келтирди, "Қайрат" ва "Галатасарой" йирик ҳисобда ютқазди  38 01:52ЕЧЛ. "Манчестер Сити" "Наполи"ни ишончли ҳисобда мағлуб қилди, Ҳусанов тўлиқ ўйнади  46 01:15АПЛда бирорта очко йиғмаган клуб бош мураббийи билан шартномани узайтирди  0 00:50Беллингем дербига қадар сафга қайтиши мумкин  2 00:19"Реал"нинг аппеляцияси яна рад қилинди  11 23:47ЕЧЛ. "Монако" Бельгияда "тарсаки еди", "Байер" Данияда дуранг ўйнади  0

"Андижон"нинг янги футболчиси нега айнан 71-рақамни танлади? (интервью) Янгиликлар

"Андижон"нинг янги футболчиси нега айнан 71-рақамни танлади? (интервью)

Қишки селекция жараёнида «Андижон»га бир қатор янги ижрочилар таклиф қилинганидан хабарингиз бор.

Жумладан, келишувга эришилган футболчилар орасида ажойиб ярим ҳимоячи Бектемир Абдуманноновни ҳам тилга олиш лозим. 2002 йилда таваллуд топган футболчи бор эътиборини «Бургутлар»га қаратган. У Анталиядаги йиғинда жамоа билан шартнома имзолади. Эндиликда эса футболчи «Андижон» матбуот хизмати учун дастлабки интервьюсини берди.

- Бектемир «Андижон» клубига хуш келибсиз! Аввало, клубга ўтишингиз қандай юз берди? Кутганмидингиз ёки…Дастлаб шу ҳақида тўхталиб ўтсангиз!

- Ассалому алайкум! «Андижон» клубидан таклиф тушишини ростдан билмагандим. Бошқа жамоалардан ҳам таклифлар бўлди. Лекин мен «Андижон» жамоасини танладим. Бу ерда жамоавий ўйин ривожлангани учун ҳам шунга кўпроқ эътибор бердим. Қисқаси, таклиф менга ёқди.

- Жамоага январь ойида қўшилдингиз. Мослашув жараёни қандай ўтди ва ўзингизни қандай ҳис қилмоқдасиз?

- Жамоа билан дастлаб Тожикистонда, кейин Туркияда йиғин ўтказдик. Бу ерда аксарият ўйинчилар таниш. Акаларим, оғайниларим…Шунинг учун мослашиб кетишда муаммо бўлгани йўқ.

- Қачондир фаолиятингизни «Андижон»да давом эттириш ҳақида ўйлаганмисиз?

- Албатта, «Андижон» мухлислари ашаддий бўлгани туфайли шу ерда ҳам ўйнаб кўриш имкони ҳозир менда бор. Ўз ўйинларимиз билан ишқибозларимизни хурсанд қилишимизга ишонаман.

- Адашмасам, илк бор бош мураббий Александр Хомяков билан бирга ишлаяпсиз. Жуда талабчан мутахассис…

- Ҳа, ушбу мураббий билан биринчи бор бирга ишлаяпмиз. Шахсан менга ёқди. Мураббий талаб қилаётган ишларни бажаришга ҳаракат қилсам, албатта кўп нарса ўрганаман. Ҳаммани ўзига яраша камчилиги бўлиши мумкин. Аммо бу мураббийда камчиликларни тўлдириш учун ечимлар бор.

- Клубда қайси рақамни танладингиз ва нима учун?

- 71-рақам. Сабаби сир бўлақолсин.

- Жамоадаги асосий мақсадингиз қандай?

- Жамоа билан мақсадимиз албатта катта. Яхши ўйинлар кўрсатиб, юқори ўринларни эгаллаб, ўз мухлисларимизни хурсанд қилмоқчимиз. «Андижон» жамоаси келажагим учун ҳам ажойиб трамплин деб ўйлайман. Биз мавсум давомида бор кучимиз ва имкониятимизни ишга соламиз.



Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика