UZ

Сўнгги янгиликлар

21:55Равшан Ҳайдаров: "Уч очко қўлга киритилди. Болаларча қилинган хатолар Эронга қарши ўйинга такрорланмайди деб умид қиламан"  3 21:45Ўйнайдими ё ўйнамайдими? Мбаппенинг Испания Суперкубоги финалида иштирок этиши истисно қилинмаяпти  0 21:25Микель Артета "Ливерпул"га қарши ўйин ҳақида: "Орамиздаги фарқ унча катта эмас, "Арсенал"нинг исботлайдиган нарсалари бор"  1 21:15"Реал" билан ўйиндан аввал Гризман машғулотга чиқмади!  0 20:55Флетчер МЮни бошқариш таклифи берилгани ҳақида: "Хаёлимга келган биринчи нарса Фергюсон билан гаплашиш эди"  5 20:55Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мусобақани ғалаба билан бошланди. Стартда Ливанни енгдик  93 20:25Opta "Арсенал"нинг АПЛ чемпионлигини қўлга киритиш эҳтимоллигини ҳисоблаб чиқди  2 19:52ФОТОГАЛЕРЕЯ. "Пахтакор" янги мавсумга тайёргарликни бошлади  3 19:44"Локомотив" икки иқтидор билан шартномани узайтирди: Улар 2029 йилгача "темирйўлчи" бўлиб қолишади  1 18:59Осиё Кубоги U-23. Ўзбекистон жой олган гуруҳда Жанубий Корея ва Эрон муроса кўчасини танлади  6 18:49"Пахтакор" янги мавсумга тайёргарликни бошлади  4 18:30Испания Кубоги 1/8 финалига қуръа ташланди  1 17:44"Хоразм" сербиялик дарвозабон билан шартнома имзолади  2 17:06"Пахтакор"нинг ироқлик легионерлари визасини янгилай олмаяпти  9 16:45Тони Пулис: "Агар имконият берилса, Флетчер МЮ учун энг яхши мураббий бўлиши мумкин"  3

Расман: "Андижон" ярим ҳимоячиси жамоада қолди Янгиликлар

Расман: "Андижон" ярим ҳимоячиси жамоада қолди

Сардор Азимов янги мавсумда ҳам андижонликлар шарафини ҳимоя қилади.

"Андижон" клуби янги мавсум учун таркибни шакллантириш доирасида тажрибали футболчиларидан бири Сардор Азимов билан ҳамкорликни давом эттиради. Бу борада икки томон келишди ва шартнома имзоланди.

Азимов ҳам асли андижонлик бўлиб, 2023 йилдан бери жамоамиз шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. У бунгача 2019 йилда ҳам “Андижон” учун тўп тепган", – дейилади клуб матбуот хизмати хабарида.

Ярим ҳимоячи ўтган йили барча мусобақаларда 35 та ўйинда қатнашди ва 1 та гол муаллифи бўлди.

Умумий ҳисобда эса фаолияти давомида "Андижон" либосида 85 учрашувда майдонга тушиб, 4 та гол урган ва 5 та ассистни бажарган.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

   
06 янв 19:12:36
Mavlonbek_BVB
NEWS 24 фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Natijalar yomonku ancha nima qiladi og'ir karvonlardi kopaytirib xozirgi yoshlar yeb tasheydiku bulardi maqsad yana 6-7 orinlarmi yoki
Бу химоячи тез уйинчи, химоячида статистика рул уйнамайди
   
06 янв 14:04:45
Akbar Umarov
Ana bomasam bomba transferku ana yangiligu mana yanglik
   
06 янв 13:51:09
NEWS 24
Natijalar yomonku ancha nima qiladi og'ir karvonlardi kopaytirib xozirgi yoshlar yeb tasheydiku bulardi maqsad yana 6-7 orinlarmi yoki
   
06 янв 13:23:42
Rasul M
Араб Амирлигининг No Limits Sports инвестиция фонди Евроосиё минтақасидан футбол клубларини харид қилиш имкониятини ўрганиб чиқмоқда. ТАСС ахборот агентлиги хабарига кўра, фонд мазкур жараёнда Ўзбекистонга ҳам алоҳида эътибор қаратмоқда.

Фонднинг Евросиё йўналиши президенти Вадим Андреевнинг маълум қилишича, ҳозирда Россия, Ўзбекистон, Беларусь, Грузия ва Қозоғистондаги клублар таҳлил қилинмоқда:

“Шуни алоҳида қайд этиш жоизки, ҳозирда Ўзбекистон, Беларусь, Грузия ва Қозоғистондаги лойиҳаларни ҳам кўриб чиқяпмиз. Яқин вақт ичида 10–12 та клубни таҳлил қилиб, фонд инвесторларига тақдим этиш учун батафсил ҳисобот тайёрлашни режалаштирганмиз. Бу орқали активлар ўсиши ва инвестиция қайтими нуқтайи назаридан энг истиқболли объектларни аниқлаймиз”, деди Андреев.

Андреевнинг таъкидлашича, фонд учун клубнинг тарихи, инфратузилмаси, ёшлар академияси ҳамда ҳудудий футбол мактаблари билан ишлаш салоҳияти муҳим аҳамиятга эга. Шунингдек, No Limits Sports давлат ва хусусий сектор ҳамкорлигига асосланган моделни устувор деб ҳисоблайди. Бу ёндашув ҳудудий ресурслардан самарали фойдаланиш, харажатларни оптималлаштириш ва клубни тезроқ ривожлантириш имконини беради.

Қайд этилишича, фонд Россиянинг Волгоград шаҳридаги “Ротор” клубига ҳам қизиқиш билдирган. Бироқ бошқа мамлакатлардаги қайси клублар рўйхатда бор эканлиги ошкор қилинмаган. Фонд раҳбариятига кўра, аниқ қарорлар таҳлил жараёни якунлангач қабул қилинади. Агар музокаралар муваффақиятли кечса, айрим клублар билан 6–12 ой ичида келишувлар имзоланиши мумкин
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика