UZ

Сўнгги янгиликлар

02:02АПЛ. "Брайтон" ўз уйида Премьер-лига чемпионини мағлубиятга учратди  1 00:58Виталий Левченко: "Юлдузли жамоалар ҳар доим ҳам натижага эришавермайди. Шунчалик саволларингиз кўп-ми?"  1 00:44ЦСКА мағлубиятдан қутилиб қолди, Файзуллаев захирадан майдонга тушди  2 00:30Суперлига. Тўхтахўжаев ОКМКни мағлубиятдан қутқариб қолди, Аброр Исмоилов эса икки дақиқа ичида иккита гол урди  0 00:27Миржалол Қосимов: "Биз биринчи ўринга чиқиб олдик. У захирада уйқусираб ўтирган эди"  3 00:05Аморим қишда МЮни тарк этиши мумкин эди, аммо...  0 23:10"Ман Сити" Виртцнинг трансфер нархи юқорилиги сабабли ундан воз кечди. Келишув клубга умумий ҳисобда 300 миллион еврога тушиши мумкин эди (BBC)  4 22:28Украина, Англия, Польша, Дания, Балтика мамлакатлари ва Япония Россиянинг қайтишига қатъиян қарши. Жанубий Америка мамлакатлари эса аксинча  18 21:57Суперлига. Олмалиқда дарвозаларга 4 та гол урилган ўйинда ғолиб аниқланмади  103 21:17Гвардиола Чемпионлар Лигаси учун кураш ҳақида: "Бизга яна 4 очко керак"  12 20:50"Аякс" Эрик тен Ҳагни қайтаришни режалаштирмоқда  1 19:39Роналдо: "Анчелотти – ажойиб мураббий. У барчасини изига солади"  9 19:14"Олтин тўп-2025" тақдирлаш маросимининг санаси ва жойи эълон қилинди  58 18:21Лапорта "Барселона" қачон асосий стадионига қайтишини тушунтирди  4 17:53"Манчестер Юнайтед" Родриго учун таклиф тайёрламоқда  9

«Андижон»: Назорат ўйинида навбатдаги ғалаба Янгиликлар

«Андижон»: Назорат ўйинида навбатдаги ғалаба

Теглар :  Андижон
Қишнинг сўнгги кунида «Андижон» навбатдаги синов-назорат баҳсини ўтказди.

Жамоа сафарда биринчи лига вакили «Ёзёвон-лочинлари» билан беллашди. Айни дамда таркибда деярли ўттизга футболчи борлиги туфайли мураббийлар штаби ўйинчиларни икки таркибга ажратди. Биринчи таркиб Ёзёвондаги ўйинда иштирок этган бўлса, иккинчи таркиб кунига икки маҳал машғулот ўтказди. Улар билан эрталабки машғулотни Расул Раҳмонов ўтказди. Тушликдан сўнг эса бош мураббий Виталий Легайнинг ўзи бошчилик қилди.

Таркибга аввал хабар беранимиздек, дарвозабон Абдукарим Муҳамедов билан ярим ҳимоячи Шаҳзод Каримов келиб қўшилди. Яқин орада яна бир ҳужумчи келиб қўшилиши кутилмоқда. Бу ҳақда кейинроқ маълумот берамиз. Сўнгги йилларни «Андижон» ёшлар жамоасида ўтказган иқтидорли футболчи Аброр Комилов вилоятимизнинг бошқа бир жамоаси «УзДонгЖу»га кўчиб ўтди.

Бугунги синов-назорат баҳсида мураббийлар яна бир бор футболчиларнинг имкониятларини кўздан кечирди. «Андижон» ўйин давомида тажриба ва маҳорат бобида рақибидан бироз устунроқ кўринди. Аммо мезбонлар ҳам қаршилик кўрсатишга уринди.  Якунда Санжар Асқаралиевнинг ягона голи «бургутлар»нинг ғалабасини таъминлади.

Энди навбатдаги ўртоқлик учрашуви 2 март, пайшанба куни «Норин»га қарши бўлиб ўтади. Мазкур ўйин Андижонда, Шўрбулоқ даҳасидаги «ФИМИ» стадионида бўлиб ўтади. Баҳснинг бошланиш вақти соат 12:00га белгиланган.

28/02/2017
Назорат учрашуви.

«ЁЗЁВОН-ЛОЧИНЛАРИ» - «АНДИЖОН» 0:1.
Ёзёвон. «Пахтакор» стадиони.
Гол:
Санжар Асқаралиев.

«ЁЗЁВОН-ЛОЧИНЛАРИ»:
Баҳодир Йигиталиев
Отабек Маҳамаджонов
Жасур Саидов
Бунёд Абдуманнонов
Шаҳбоз Абдураҳмонов
Зокир Нурматов
Хайрулло Қодиров
Зоҳид Исмоилов  (С)
Адаҳам Аҳмаджонов
Бекзод Махпиралиев.

ЗАХИРА:

Жасур Тожибоев
Улуғбек Олимов
Ёқубжон Эралиев
Мақсад Ибрагимов
Ислом Назиров
Жаҳонгир Дадабоев
Даврон Холматов.


«АНДИЖОН»:
Абдукарим Мухамедов
Дилмурод Маҳмудов
Абдурасул Комилов
Акбар Ходжаев
Ойбек Нурматов
Муҳаммадюсуф Абдумажидов
Санжар Асқаралиев
Фарҳод Бекмуратов
Иброҳим Отахонов
Шаҳбоз Жумабоев
Анвар Бердиев.

ЗАХИРА:
Аҳрор Ўктамов
Шерзод Содиқжонов
Алишер Абдувоҳидов
Алишер Тўхтасинов
Шаҳзод Каримов.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика