UZ

Сўнгги янгиликлар

09:38Роналду кечаги учрашувдан сўнг қисқа фикр билдирди  0 09:10Келаси мавсум Суперлига икки жамоасининг фарм клуби Пролигада иштирок этиши мумкин  0 08:42"Бухоро" директори ўз лавозимида қолади  2 08:19"Сурхон" уч нафар футболчи билан хайрлашди  3 03:20АПЛ. "Арсенал" "Астон Вилла"нинг ғалабали сериясига нуқта қўйди. МЮ аутсайдерни мағлуб эта олмади  33 02:40АПЛ. ​"Челси" "Борнмут" билан дуранг ўйнади, "Ньюкасл" ва "Эвертон" ғалаба қайд этишди  5 00:56Саудия Арабистони. "Ал Насср" мавсумда илк бор очко йўқотди. Роналду 957-голини урди  4 00:29Ўзбекистон U-21 терма жамоаси ўртоқлик учрашувида Қатар U-23 термасига ютқазди  4 00:14Ироқ. "Аманат" Бахтиёр Қосимовнинг дубли эвазига "Ал Шорта"ни мағлубиятга учратди  0 23:29"Ман Сити"га ўтаётган Семеньонинг трансфер суммаси ва маоши маълум  0 22:40"Манчестер Сити" ҳимоячиси "Вест Хэм"га ўтишни истамади  0 22:15Куртуа "Реал"нинг декабр ойидаги энг яхши ўйинчиси деб топилди  0 21:42Деклан Райс жароҳат сабаб "Астон Вилла"га қарши ўйнамайди  5 21:05Футболда 2026/2027 йилги мавсумдан бошлаб "Арсен Венгер офсайди" жорий этилиши мумкин  16 20:40Иньяки Уильямс Испания Суперкубоги ҳақида: "Саудия Арабистонида ўйнаш - жуда ёқимсиз"  2

“Андижон” навбатдаги учрашувга тайёргарликни бошлади Янгиликлар

“Андижон” навбатдаги учрашувга тайёргарликни бошлади

Теглар :  Андижон
“Шўртан”га қарши учрашувдан сўнг мураббийлар штаби футболчиларга маълум муддатлик дам берганди ва 1 июнь кунидан жамоамиз яна ўз қароргоҳида йиғилди.

Олий лиганинг навбатдаги турида “бургутлар” Бекободда “Металлург” меҳмони бўлади. Бўлажак баҳсга тайёгарлик бошланди.

Навбатдаги муҳим ўйин олдидан жамоамизда жарохат билан боғлиқ муаммо юзага келган. Яқинда операциядан қайтган ҳимоячи Жавлон Гусейнов яна сафдан чиқди. Айтишларича футболчи катта эхтимол билан иккинчи даврадан майдонга қайтади.

Шунингдек Бобур Акбаров, Отабек Валижонов, Солоҳиддин Солоҳидинов ҳам жарохат сабаб машғулотларда иштирок эта олмаяпти. Улардан ташқари кичик жарохат  туфайли Ғулом Ўрунов, Иқбол Бобохонов ва Иброҳим Отахонов машғулотларда индивидуал тарзда шуғулланмоқда.

Сербиялик ҳужумчи Неманья Йованович юртига бориб келиш учун жўнаб кетган. Тажрибали футболчи шу кунларда Андижонга етиб келади.

Дарвоқе, бош мураббий Бахтиёр Ашурматовнинг соғлиги билан боғлиқ муаммо юзага келгани сабабли бош мураббий айни дамда жамоа билан бирга эмас. Машғулотларни эса унинг ёрдамчилари Зоҳид Нурматов, Шуҳрат Мақсудов, Ҳислат Чилматов ва Камол Жўнашев ўтказмоқда.

Эслатиб ўтамиз, “Металлург”га қарши ўйин 10 июнь куни бўлиб ўтади.

Рейтинг: -2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика