

Бир неча соатлардан сўнг Тошкентда "Бунёдкор" ва "Андижон" жамоалари тўқнаш келади.
Жамоалар шу кунгача чемпионат доирасида 25 маротаба учрашишган. Ўзаро учрашувларда устунлик мутлоқо "қалдирғочлар" томонида 19 ғалаба. Томонлар 6 ўйинда дурангга имзоч чеккан. Тошкентда ўтган 12та учрашувнинг 11тасида мезбонлар 3 очкога эга чиққанини айтишимиз мумкин. Фақат 1та ўйинда "бургутлар" ортга очко билан қайтган (2012 йил, 0:0). Меҳмонда 4та гол урган ва 30та гол ўтказиб юборган.
"Бунёдкор" 10та ўйиндан бери ғалаба қозона олмаяпти. "Андижон" эса 6та баҳсдан бери мағлубиятга учраётгани йўқ.
Сизнингча, бугун кимнинг қўли баланд келади?


