Анчелотти: "Вафот этган дўстим учун китоб ёздим"
20 сен 2016 11:04
Янгиликлар
Анчелотти: "Вафот этган дўстим учун китоб ёздим"
18 сентябрь куни Мюнхенда "Бавария" бош мураббийи Карло Анчелоттининг автобиография китобининг тақдимот маросими бўлиб ўтди.
Италиялик мутахассиснинг сўзларига кўра, у китобни вафот этган дўсти, "Милан" ва "Фиорентина"нинг собиқ ҳужумчиси Стефано Боргоново учун ёзган.
"Бу китобни вафот этган дўстим учун ёздим. У 2013 йилда оламдан ўтган" - дейди Анчелотти.
2008 йилда Боргоновода амиотрофик склероз (секин ривожланадиган, фалажга олиб келадиган ва даволаб бўлмайдиган касаллик) аниқланди. Стефано курашди, аммо касаллик ривожланиб борди ва натижада у вафот этди. Анчелотти бу китоб ушбу касалликка қарши курашга қўшилган хисса бўлишини истайди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди
Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди
Breaking! Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Португалия Эрон билан ўйнайди
"Барселона" собиқ президенти: "Бизда Месси, Хави ва Иньеста борлиги учун ғалаба қозонганмиз. Ёки Европада ҳам Негрейра ғалаба қозониб берганми?"
Фикрлар