Ана холос! Неймар дисквалификация сабаб финални ўтказиб юбориши мумкин. Нега?

Alisher
19 авг 2020
Футболчи "РБ Лейпциг"га қарши ўйиндан сўнг қоидани бузган.

ПСЖ форварди ярим финалдан сўнг регламентни бузган. Бразилиялик футболчи "РБ Лейпциг"га қарши ўйиндан сўнг рақиб ҳимоячиси Марсель Хальстенберг билан либосларини алмашган.

Бу футболчиларни коронавирусдан ҳимояланишга қаратилган қоидаларнинг бузилишидир. Назарий жиҳатдан Неймар ўзини изоляция қилишига тўғри келиши мумкин.

Олдинроқ, бундай қоидабузарликлар учун футболчилар 12 кунга дисквалификация қилиниши ҳақида хабарлар берилган эди. Аммо, УЕФА ҳали бу борада расмий маълумот бергани йўқ.


AlisherМуаллиф
Манба: thesun.co.uk