"Аморимга имконият ва вақт берилса, муваффақиятга эриша олади"

Sherzod Nurmatov
10 фев 2025
"Манчестер Юнайтед" собиқ футболчиси Райан Гиггз клубдаги вазият ҳақида фикрлари билан ўртоқлашди.

"Ҳар қандай бизнесда бўлгани каби, тўғри танлов асосий рол ўйнайди ва биз ўн йилдан бери бу билан қийинчиликларга дуч келдик. Хато ортидан хато қилдик. Энди Рубен [Аморим] ўзига керакли футболчиларни, керакли ёрдамни ва вақтни олиши муҳим.

Биз қийин аҳволдамиз, лекин биринчи навбатда шуни айтмоқчиманки, бу мутахассис менга жуда ёқади. Агар имконият ва вақт берилса, Аморим муваффақият қозониши мумкин.

Керакли футболчилар билан шартнома имзолаб, мураббийга вақт берсак, ҳаммаси жойида бўлади. Бироқ ҳозир бундан жуда йироқмиз. Жуда ортда қолиб кетдик, лекин вазият жуда тез ўзгариши мумкин.

Мураббийларга бироз кам вақт беришга ҳаракат қилганмиз, аммо энди унга кўпроқ вақт зарур – менимча, уч ёки тўртта трансфер ойнаси керак. Ҳаммаси у ўзига керак бўлган ўйинчилар, қўллаб-қувватлаш ва вақтни олишига боғлиқ".


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: The Mirror