

Ушбу учрашувдаги мағлубият 39 ёшли португалиялик бош мураббийлигидаги МЮ учун биринчиси бўлди, бунгача жамоа "Ипсвич" билан дуранг ўйнади (1:1), шунингдек, "Эвертон" (4:0) ва "Буде-Глимт"ни (3:2) мағлуб этди.
"Стандартлар ўйинни ўзгартирди. Стандартлар ўйинни ўлдирди. Бурчак зарбаларида "Арсенал"нинг аксарият ўйинчилари дарвозабонимиз атрофида тўпланишди, тўп учун курашиш деярли имконсиз эди. МЮ бундай вазиятларда ҳимояни мустаҳкам тутиши керак. Биз кучайишимиз кераклигини аллақачон биламиз", – деди Аморим.
"Манчестер Юнайтед" 19 очко билан турнир жадвалида 11-ўринга тушиб кетди, "Арсенал" 28 очко жамғариб, 3-ўринда бормоқда.



