

Фабрицио Романонинг маълум қилишича, Оливер Гласнернинг тайинланиши ҳақидаги хабарларга қарамай, ҳозирча якуний қарор қабул қилинмаган.
"Россонери" раҳбарияти ҳозирда уч нафар мутахассис номзодини кўриб чиқмоқда. Булар: Оливер Гласнер, Маттиас Яйссле ("Ал Аҳли") ва Рубен Аморим ("Манчестер Юнайтед" собиқ бош мураббийи).
Журналист Маттео Мореттонинг хабар беришича, сўнгги кунларда Гласнернинг имкониятлари бироз пасайган. Шу билан бирга, "Милан" номзодлар доирасини қисқартириб, қарор қабул қилиш жараёнини тезлаштирмоқчи.
Шу сабабли клуб раҳбарияти яқин соатлар ичида Аморим, Яйссле ва Гласнер билан тўғридан-тўғри музокаралар ўтказишни режалаштирган.
Шундай қилиб, "Милан"нинг янги бош мураббийи ким бўлиши масаласи ҳал қилувчи босқичга кириб келди. Клуб яқин вақт ичида якуний танловни эълон қилиши кутилмоқда.



