UZ

Сўнгги янгиликлар

14:5241 ёшли Тьяго Силва эркин агентга айланди  0 13:58Рауф Инилеев: "Мундиал арафасида ҳеч ким жароҳат олмаслиги муҳим, чунки захирамизда бошқа Шомуродов, Юсупов ва Ҳусанов йўқ"  3 13:55Пауло Дибала энди "Рома"га керак эмас  1 13:22“Рома” Мадрид клуби ўйинчисини қишда ўзига жалб қилмоқчи  0 13:02TVCOM'да бугунги тақвим: OCTAGON 83 жанглари ва бошқалар  0 12:43Норчаев Германияда операция қилинди. У қачон сафга қайтади?  3 12:11МЮ ва "Ньюкасл" португалиялик ярим ҳимоячи учун кураш олиб боради  2 11:38"Ман Сити" хавбеки Эчеверри бошқа клубларга ҳам қизиқ. "Байер"даги ижара ўйин амалиёти етишмаслиги сабабли бекор қилиниши мумкин  0 11:26"Ғазалкент" футбол клуби қайтди   3 11:14Тер Штеген қишда "Барса"ни тарк этишни режалаштирмаяпти. Нега?  1 10:49А Серия президенти: "Милан" — "Комо" учрашуви Австралияда ўтказилади  2 10:32U-22 Осиё чемпионати-2013. Антирекордчи Ўзбекистон, голни нишонлашда жароҳатланган мураббий ҳамда чилим чекиш туфайли шифокорсиз қолган жамоа тўғрисида ҳикоя қиламиз   4 09:52Дания терма жамоасининг собиқ бош мураббийи Оге Харейде вафот этди  0 09:00Каррагер: "Салахнинг хатти-ҳаракати ҳақиқий шармандалик эди"  5 08:37Ўзбекистон U-17 терма жамоаси сардори "Нефтчи"га ўтди  13

Амир Тўрақулов: "Жамоа бўлиб ҳаракат қилдик ва шу туфайли ғалабага эриша олдик" Янгиликлар

Амир Тўрақулов: "Жамоа бўлиб ҳаракат қилдик ва шу туфайли ғалабага эриша олдик"

Суперлига 16-туридан ўрин олган "Нефтчи" - "Бунёдкор" (1:2) учрашувидан сўнг Тошкент клубининг ёш ярим ҳимоячиси Амир Тўрақулов ўйиндан олган таассуротлари, ғалабадан кейинги ҳиссиётлари ва жамоанинг таркибдаги ўзгаришларга қандай мослашаётгани ҳақида гапирди.

- Ўйин қандай ўтди?

- Ўйин чиндан ҳам жуда оғир кечди, тахминан шундай бўлишини кутгандик. Биринчи бўлимда осон бўлмади - барибир ёзги танаффусдан кейин ўйин ритмига кириш керак эди, ўйин темпи эса дарҳол юқори бўлди. Иккинчи бўлимга бошқача кайфиятда чиқдик, чунки учрашувда бурилиш ясашимиз мумкинлигини тушундик.

- Нима деб ўйлайсиз, ўйиндаги ғалабанинг асосий омили нима бўлди?

- Менимча, алмаштиришлар ҳал қилувчи лаҳза бўлди. Иккинчи бўлимда кўпчилик бўшашиб бўлгач, янги футболчилар майдонга тушиб, жамоага куч қўшишди. Улар ўйинга яхши киришиб, босимни кучайтиришди ва рақибга қаршилик қилишга ёрдам беришди. Аммо энг муҳими - биз бир жамоа бўлиб ҳаракат қилдик, майдоннинг ҳар бир қисмида бир-биримизни қўллаб-қувватладик ва менимча, шу орқали ғалабага эришдик.

- "Бунёдкор" сўнгги дақиқаларда ғалаба голини урганида - биринчи бўлиб нима хаёлга келди?

- Биринчиси - қувонч. Соф ҳиссиётлар. Шундай оғир ўйин ва шиддатли дақиқалардан кейин бу гол енгиллик ва мукофот бўлди.

- Илёс Зейтуллаев ўйиндан кейин кийиниш хонасида нима деди?

- Мураббий бундай мураккаб ўйинни уддалашгани учун барчага миннатдорчилик билдирди, жамоанинг характерини таъкидлади. Дарҳол тайёргарликни давом эттириш кераклигини айтди, чунки кейинги учрашув янада қийинроқ бўлади.

- Биринчи даврада етакчилардан бўлган Ҳамробеков ва Качорри кетганидан кейин жамоа қандай мослашмоқда?

- Албатта, жамоа учун катта аҳамиятга эга бўлган муҳим футболчилар билан хайрлашиш осон эмас. Аммо футболда шундай бўладики, кимдир кетади, кимдир келади. Биз услубни сақлаб қолишга ва уларсиз ҳам шундай чиройли ўйин кўрсатишга ҳаракат қиламиз. Ишончим комилки, уларнинг ўрнини тўлдириб, иккинчи даврада янада яхшироқ ўйнай оламиз.

- Жамоа мавсумнинг қолган қисмида қандай мақсадларни кўзлаган?

- Ҳозир олдимизда аниқ вазифалар йўқ. Биз ўйиндан-ўйинга ўтиб борамиз, ҳар бир баҳсда максимал очко олишга ҳаракат қиламиз, мавсум якунида эса ким қайси ўринда бўлиши маълум бўлади.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика