Алмаштирилганидан норози Роналду 61-дақиқада кийиниш хонасига кириб кетди

Aslanov Jasurbek
15 мар 2025
Криштиану Роналду "Ал Холуд"га қарши Саудия Арабистони чемпионати баҳсида (3:1) алмаштирилганидан норози бўлди.

"Ал Насср" ҳужумчиси ғазаблангандек кўринди ва алмаштирилиши билан кийиниш хонасига кириб кетди.

40 ёшли португалиялик учрашувнинг 4 дақиқасида ҳисобни очиб, Саудия Арабистони чемпионати тўпурарлар пойгасида 19 голни ўз ҳисобига ёзиб қўйди.

Роналду лиганинг сўнгги 7та ўйинида 4 маротаба алмаштирилди.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Talksport