Алишер Одилов: Терма жамоадаги дебютим кутганимдек зўр бўлмади, сабаби..."
03 сен 11:39
Янгиликлар
Алишер Одилов: Терма жамоадаги дебютим кутганимдек зўр бўлмади, сабаби..."
CAFA Nations Cup 2-туридан ўрин олган Туркманистонга қарши ўйиндан сўнг (2:1) Ўзбекистон терма жамоаси ярим ҳимоячиси Алишер Одилов ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
"Ғалаба билан барча ўзбекистонликларни табриклайман. Терма жамоадаги дебютим ўзим кутгандек зўр бўлмади, аммо 60-65% ўз имкониятларимни юзага чиқара олдим деб ўйлайман.
Қониқмаслигимнинг сабаби, майдонга гол уриш илинжида тушгандим. Кейинги ўйинларда бу ишни амалга оширишга ҳаракат қиламан.
Кейинги ўйинни бундан-да ўтказишга ҳаракат қиламиз. Қирғиз Республикаси кучли рақиб ҳисобланади. Бўлажак учрашувда йирик ҳисобда муваффиқият қозониб, ғалабани мухлислар билан бирга нишонлашни истаймиз", деди 24 ёшли футболчи.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
ЖЧ-2026. Ўзбекистон K гуруҳида: Роналду Ўзбекистонга қарши!
Фикрлар