UZ

Сўнгги янгиликлар

18:25"Арсенал" мухлислари учун хушхабар  0 17:39"Насаф": Шароф Муҳитдинов билан шартнома узайтирилди  1 16:46Филипе Луис Европа клубини бошқармоқчи  5 16:06"Ливерпул" Бразилиянинг ёш иқтидорларидан бирини нишонга олди  0 14:5241 ёшли Тьяго Силва эркин агентга айланди  0 13:58Рауф Инилеев: "Мундиал арафасида ҳеч ким жароҳат олмаслиги муҳим, чунки захирамизда бошқа Шомуродов, Юсупов ва Ҳусанов йўқ"  8 13:55Пауло Дибала энди "Рома"га керак эмас  3 13:22“Рома” Мадрид клуби ўйинчисини қишда ўзига жалб қилмоқчи  0 13:02TVCOM'да бугунги тақвим: OCTAGON 83 жанглари ва бошқалар  0 12:43Норчаев Германияда операция қилинди. У қачон сафга қайтади?  3 12:11МЮ ва "Ньюкасл" португалиялик ярим ҳимоячи учун кураш олиб боради  3 11:38"Ман Сити" хавбеки Эчеверри бошқа клубларга ҳам қизиқ. "Байер"даги ижара ўйин амалиёти етишмаслиги сабабли бекор қилиниши мумкин  0 11:26"Ғазалкент" футбол клуби қайтди   6 11:14Тер Штеген қишда "Барса"ни тарк этишни режалаштирмаяпти. Нега?  1 10:49А Серия президенти: "Милан" — "Комо" учрашуви Австралияда ўтказилади  2

Александр Хомяков: "Иккинчи даврада бор-йўғи 7 очко ишладик. Мураббийлар масаласи раҳбариятга боғлиқ" Янгиликлар

Александр Хомяков: "Иккинчи даврада бор-йўғи 7 очко ишладик. Мураббийлар масаласи раҳбариятга боғлиқ"

Суперлига 24-тур доирасидаги "Андижон" — "Қизилқум" ўйинидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Александр Хомяков матбуот анжуманида иштирок этди.

"Бугунги баҳс катта аҳамиятга эга эканлиги аниқ эди. Бугун ғалаба қозона олган жамоа мусобақа жадвалида анча юқорилаб оларди. Рақиб бугун тартибли ҳимояланди ва кўпроқ қарши ҳужумларга суянди. Битта хато барчасини ҳал этиши мумкин эди. Афсуски, бугун ҳам гол ура олмадик. Ҳимоя хато қилмаганимиз мени хурсанд қилди, лекин рақиб вазиятларга эга бўлди. Бугунги натижани адолатли деб ўйлайман", - деди Александр Хомяков.


- Захирадан майдонга тушган футболчилар ўйинни қанчалик кучайтира олди?

- Бизга қанотдаги креативлик етишмади. Майдон маркази орқали ҳужум қилиш хавфли эди. Ўзгаришлар эса ўйинимизни кучайтирди дея олмайман. Бугунги ўйин натижасини захирадан майдонга тушадиган футболчилар ҳал этиши мумкинлигини барчага айтган эдим. Афсуски, бундай қила олмадик.

- Мавсум якунланиб бормоқда. "Андижон" эса очколарни йўқотишда давом этмоқда. Раҳбарият, мухлислар ва футболчиларни бу жиҳат хавотирлантиряптими?

- Албатта. Биз иккинчи даврада бор-йўғи 7 очко ишладик ва битта ғалаба қозондик, холос. Бу бизни хавотирлантираётгани аниқ.

- Анча вақтдан буён майдонга тушмаётган ёки сўнгги дақиқаларда ўз имкониятига эга бўлаётган Лука Згурский бугун асосий таркибдан ўрин олди. Бунга нима сабаб бўлди?

- "Қизилқум" уч нафар марказий ҳимоячи билан ўйнайдиган жамоа эди. Згурский марказий ҳимоячиларнинг эътиборини тортиши керак эди. Иккинчидан, у сўнгги машғулотларда ўзини яхши томонлама намойиш этганди. Шу сабабли, унга ишонч билдиргандим. Лука жуда ёмон ўйнади дея олмайман. Тўғри, ҳужумчи гол уриши керак, аммо биз бугун деярли вазиятлар ярата олмадик.

- Кейинги мавсумда Виталий Левченко "Андижон" жамоасида иш бошлаши мумкин деган хабарлар тарқалди. Бундан хабардормисиз?

- Мендан сўраяпсизми? Бу менга боғлиқ эмас. Натижалар яхши бўлмаяпти, лекин барчаси раҳбариятга боғлиқ. Барчаси раҳбариятнинг қарорига кўра бўлади.

Рейтинг: -2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика