UZ

Сўнгги янгиликлар

01:214 йўқотиш ҳақида Тудор: "Бунинг учун ҳам йиғлаш, ҳам курашиш керак"  1 00:57Каррагер МЮ учун мос мураббий номини айтди  1 00:31Левандовски нега "Барселона"га ўтганини айтди  2 00:12Микель Артета: "Барселона" "Ньюкасл" билан ўйинда Испаниядаги каби 1000 та пас ўйнай олмади"  7 23:43"Арсенал" Райс билан музокараларни бошлади  0 23:17"Челси" футболчиси бир ўйинга четлатилди  0 22:52"Реал" ҳимоячиси сафдан чиқди  2 22:30Майкл Оуэн АПЛнинг энг яхши жамоаси номини айтди  1 22:09Лиам Росеньор: "Челси"да ҳали имкониятлар бор. ЕЧЛда 3 гол фарқидан чиқиб кетиш ҳолатлари кўп бўлган"  4 21:48Пеп Гвардиола: "Доимо "Манчестер Сити"нинг яхши бўлишини истайман"  2 21:33Ўзбекистон U-17 термаси "Оқтепа"ни мағлуб этди  0 21:10Майкл Кэррик: "Скоулзнинг танқидига эътибор бермадим"  2 20:55Эшитдик-да: Суперлигадаги биринчи истеъфо маълум  11 20:41"Пахтакор"дан ҳайдалган бразилиялик ва португалияликлар ҳозир қаерда? Педру Морейра қарийб бир йилдан бери клубсиз  0 20:20Netflix Роналдиньо ҳақида ҳужжатли фильм чиқаради  1

Александр Хомяков: "Ҳужумда ҳеч нима қила олмадик. Йигитларга ғалаба учун раҳмат айтаман" Янгиликлар

Александр Хомяков: "Ҳужумда ҳеч нима қила олмадик. Йигитларга ғалаба учун раҳмат айтаман"

Суперлиганинг 2-тури доирасида "Навбаҳор" - "Бухоро" (0:1) учрашувидан кейинги матбуот анжуманида бухороликлар бош мураббийи Александр Хомяков матбуот анжуманида қатнашди.


- Бизга осон бўлмаслиги, қийин бўлиши тушунарли эди. Ўйин бизнинг сценарий остида ўтгани йўқ. Кўп ишларимиз ўхшамади, шошилдик, тезроқ ўйнашни истадик. Умуман олганда қайсидир вазиятларда ҳужумда биз ҳеч нима қила олмадик. Кўп вақтимизни ҳимояда ўтказдик. Ҳимоядан чиқиб, тезкор қарши ҳужумлар уюштира олмадик. Рақиб бизга яхшигина босим ўтказди. Асосан ҳимояда ўйнаганимиз учун йигитларга раҳмат айтаман. Улар сабр қилишди, кутишди, совуққонлик намойиш қилишди ва гол уришга муваффақ бўлдик. Муҳими ғалабага эришдик. Ҳозир муҳими очколарга эга чиқиш. Бизнинг қиладиган ишларимиз кўп. Ҳали жамоани шакллантириш керак, муаммолар етарлича. Бунинг устида ишлаш керак. Яна бир бор йигитларга раҳмат айтаман. Ғалабадан жуда хурсандман.

- Сиз Тимур Кападзе учун ноқулай рақиб ҳисобланасиз.

- Билмадим. Бундай маълумотларни кузатиб бормайман. Тўғриси бу мен учун янгилик бўлди. Барча ўйинларга доимгидек кайфиятда бўлиш керак. Кучли томонларни кўрсатиб, ожиз томонларимизни яширишга ҳаракат қиламиз. Бугун омад биз томонда бўлди. Айрим вазиятларда дарвозабонимиз жонимизга оро кирди. Буни яна бир бор айтаман. Йигитлар - баракалла.

- Икки ғалабага жамоанинг баҳорги футболи сабаб десак бўладими? Вақт ўтиб муаммолар секин-секин кўринишни бошлайди.

- Фикрингизга қўшиламан. Баҳорги футбол десак ҳам бўлади. Бизда жамоа янги. Таркибни йиғишда муаммолар бўлди. Ўтган йили биз лигада жон сақлаб қолиш учун курашгандик. Шу сабабли куч тўплаб, футболчи йиғишга ҳаракат қилдик. Ҳали ҳам хавотир бор. Бошқа томондан олиб қарасак, йигитлар бир-бирини яхши тушунмоқда. Хавф бор, муаммолар йўқ эмас. ФИФА кунларида ҳали трансфер ойнаси бор. Ўшанда жамоани навбатдаги босқичга тайёрлаймиз.

- Собиқ дарвозабон сифатида Умиджон Ҳамроевнинг ўйинига қандай баҳо бера оласиз?

- Шак-шубҳасиз, унинг ўйинидан мамнунман. Лекин бирор футболчини ажратиб кўрсатишни истамаган бўлардим. Чунки футбол - жамоавий ўйин ва бунда бир киши жангчи бўла олмайди. Дарвозабонимиз барқарор ўйнаб, жамоани қутқаряпти. Бу ёқимли ҳолат. Унинг ўйинидан мамнунман.

- "Бухоро" ва бошқа икки жамоа атрофида бўлаётган майдондан ташқаридаги гап-сўзлар фонида футболчилар ғалаба қозонмоқда ва биргаликда чиройли нишонламоқда. Бу орқали жамоада катта оилавий муҳит ҳукмрон сураётганини кўришимиз мумкин. Умуман олганда ўша гаплар жамоага қанчалик таъсир қиляпти?

- Барчасини тўғри тушуниб турибман. Футболчилар билан бу ҳолатни гаплашиб олганмиз. Ташқи гапларга эътибор қилмасдан биз ўз ишимизни қилишимиз керак, деган ҳулосага келганмиз. Бу ҳолат тез орада ижобий тарзда бартараф қилиниши керак. Шу сабабли яна бир бор айтаман - йигитлар профессионал, улар барчасини тўғри тушунади. Ҳаётда барчаси бўлиши мумкин, улар бу ҳолатни хотиржам қабул қилишди. Шу орқали коллектив яхшиланмоқда, биз ўйиндан-ўйинга ўзимизга бўлган ишончни орттириб, ўртадаги илиқ оилавий муносабатларни яхшилаб боряпмиз. Шу сабабли айтаман, ҳозирча бу савол бизни унчалик қийнамаяпти. 

Рейтинг: +3   

Фикрлар

+1   
06 мар 07:33:35
Рахматилло Исманов
Хамиков билади Навбахорни кандай енгишни. Айникса бурчак зарбалардан бош билан гол уриб кон йиглатишни 3:2
   
06 мар 20:56:19
Рахматилло Исманов
Farhod фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Jonga tegding lekin 1 ta gapni chaynayverib Navbaxordan andijon oldinda 3:2 erkak bulgin gap yuq yutdi chempion andijon
Йукол палакат гулчи санга гапирмадим. Йокмаса укима гулчи.....)
   
06 мар 09:34:24
Farhod
Рахматилло Исманов фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Хамиков билади Навбахорни кандай енгишни. Айникса бурчак зарбалардан бош билан гол уриб кон йиглатишни 3:2
Jonga tegding lekin 1 ta gapni chaynayverib Navbaxordan andijon oldinda 3:2 erkak bulgin gap yuq yutdi chempion andijon
   
06 мар 00:10:49
STENLESS..R
Хамяков галабани уддаладинг молодец
-1   
06 мар 21:12:53
Farhod
Рахматилло Исманов фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Йукол палакат гулчи санга гапирмадим. Йокмаса укима гулчи.....)
Кис нааххуй кимлигингни сурамадим
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика