UZ

Сўнгги янгиликлар

11:57Ўзбекистоннинг икки гранди МТЖ аъзосига қизиқмоқда  5 11:31Водий клуби "Нефтчи" легионерига кўз тикди  3 10:44Педри Мессининг 15 йил аввал ўрнатган рекордини янгилади  0 10:16"Ливерпуль" собиқ устози Саудия клубини бошқаришга розилик берди  2 09:48Пеп Гвардиола Алекс Фергюсоннинг Премер-лигадаги рекордини янгилади  3 09:20"Реал Мадрид" саккиз нафар футболчисини сотишга тайёр - DC  3 08:53Нури Шаҳин кечаги ғалабадан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди  3 08:25Sofascore. Шомуродов ва Файзуллаев кечаги учрашувда неча баҳо олишди?  5 07:59Грузиялик тўпурар ярим ҳимоячи водий жамоаси билан шартнома имзолади  13 07:31Ўткир Юсуповнинг "Фулад"даги тақдири маълум бўлди  9 02:57Ла Лига. Мбаппе ва Родригонинг голи "Реал"га меҳмонда "Алавес" устидан ғалабани тақдим этди  20 02:37А Серия. "Ювентус" меҳмонда "Болонья" устидан минимал ғалабага эришди  3 02:18Бутун дунёни асабига ўйнаган вазир ёҳуд Мессининг Хиндистондаги "дўсти"  19 00:28Туркия Суперлигаси. Шомуродов тўпурарлик пойгасида етакчи бўлиб олди  9 00:06А Серия. "Интер" меҳмонда ғалабага эришди  1

Александр Волков: "Доим "оқ бўрилар"ни бошқаришни истардим" Янгиликлар

Александр Волков: "Доим "оқ бўрилар"ни бошқаришни истардим"

"Шўртан" - "Нефтчи" (1:0) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Александр Волков ўз фикрларини билдирди.
"Барчани янги мавсум бошлангани билан табриклайман. Бугун жуда қийин вазиятга тушиб қолдик, аммо йигитлар бор кучлари билан натижани сақлаб қолишга эришишди. Уларга катта раҳмат айтаман. Ғузор халқи футболни севади, шу боис ҳар бир ғалаба улар учун байрам бўлади.

"Бунёдкор"да ишлаганимда ҳам "Шўртан"ни ҳурмат қилардим. Бу жамоа лақаби "оқ бўрилар", фамилиям эса Волков (кулади). Шу боис доим бу клубда ишлашни истаганман.

Кейинги ўйинда бундан ҳам яхшироқ ўйнаймиз. Илк баҳсда барча мураббийлар натижани биринчи ўйинга қўяди. Чиройли ўйинлар эса кейинчалик бўлаверади.

"Шўртан" олдига минимум 6-7-ўринларни эгаллаш вазифаси қўйилди. Бироқ бешликка кира олсак хурсанд бўламиз. Ўтган йил "Бухоро" кучли тўртликка кирганди, бу йил "Олмалиқ" юқори ўринларда юрса керак. Кўпчилик "Динамо"ни аутсайдерга қўшиб қўйишганди, бироқ кўрдингиз улар Бекободда "Металлург"ни мағлуб эта олишди. Футбол шуниси билан қизиқ.

Бу йилги чемпионатимизда сюрпризлар бўлади, қандайлигини вақт кўрсатади", - дейди Волков.

"Шўртан" матбуот хизмати
Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика