Альбиоль жамоасининг мақсадлари ҳақида гапирди
13 окт 2017 01:40
Янгиликлар
Альбиоль жамоасининг мақсадлари ҳақида гапирди
“Наполи” ҳимоячиси Раул Альбиоль жамоадошлари Италия чемпионатида ғолиб чиқишга ишонаётганликларини таъкидлади.
“Бизнинг мақсад – Скудеттони қўлга киритиш. Бу бутун шаҳарнинг орзуси. Биз ана шу мақсадга эришиш йўлида меҳнат қилаяпмиз. Аммо бу жуда қийин иш. “Наполи” ўз тарихида икки марта ушбу совринга эга чиққан. Бизнинг асосий мақсад учинчи бор ушбу ишни амалга ошириш.
Бу менинг жамоадаги бешинчи мавсумим. Бошиданоқ бу ерда мени мухлислар ва жамоадошларим илиқ қабул қилишганди. Мен кўп вақтимни уйда ўтказаман. Чунки кўчага чиқишим билан мени таниб қолишади ва расмга тушишни исташади. Шаҳар футболни жуда севади”, деди испаниялик ҳимоячи AS нашрига берган интервьюсида.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди
Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди
Breaking! Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Португалия Эрон билан ўйнайди
"Барселона" собиқ президенти: "Бизда Месси, Хави ва Иньеста борлиги учун ғалаба қозонганмиз. Ёки Европада ҳам Негрейра ғалаба қозониб берганми?"
Фикрлар