"Ал Насср" бош мураббийи: "Роналду танқидчиларга муносиб жавоб берди"
14 апр 2025 19:45
Янгиликлар
"Ал Насср" бош мураббийи: "Роналду танқидчиларга муносиб жавоб берди"
"Ал Насср" устози Стефано Пиоли Саудия Арабистони Про-лигасининг 27-туридан ўрин олган "Ар Риёд"га (2:1) қарши ўйинда Криштиану Роналдунинг кўрсатган ажойиб ўйини ҳақида гапирди.
"Роналду бизга гуруҳ етакчиси сифатида жамоани қуришда ёрдам берди. Унинг майдондаги ўйини ҳақида гапиролмайман, бугун кўрганларингиз унинг танқидчиларга энг яхши жавоби бўлди", – деди мутахассис.
Саудия Арабистони чемпионатидаги сўнгги учрашувида Роналду "Ар Риёд" билан дербида дубль қайд этди. Португалиялик футболчи иккинчи бўлимда иккита гол уриб, учрашув тақдирини ўзгартириб юборди ва 2:1 ҳисобидаги ғалабани таъминлади.
Ўхшаш янгиликлар
02:02
Саудия Арабистони Про лигаси. "Ал Насср" муҳим ўйинда 90+5 дақиқада гол уриб, ғалаба қозонди 5
championat.asia
Суперлига. "Навбаҳор" сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди
Суперлига. "Нефтчи" "Андижон"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Искандеров ўйинни ҳал қилди
ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади
Родриго тиззасидан операция қилинди
Фикрлар