Акмал Ортиқов: “Дурангга мос ўйин бўлди”
10 сен 2016 18:01
Янгиликлар
Акмал Ортиқов: “Дурангга мос ўйин бўлди”
“Навбаҳор” ва “Олмалиқ” жамоалари ўртасидаги учрашувда жанговор дуранг қайд этилди.
Ўйин якунига етгач, олмалиқликлар посбони Акмал Ортиқовнинг фикрлари билан қизиқдик: - Ҳар икки жамоага бугунги учрашувда очко зарур эди. Шу сабабли учрашув осон тарзда ўтгани йўқ. “Навбаҳор” футболчилари ҳам, биз ҳам ижобий натижани қўлга киритиш учун ҳаракат қилдик. Биринчи бўлимда икки тўп фарқидаги устунликка эришгандик. Аммо, танаффусдан кейин бироз бўшашганимиз сабаб мезбонлар вазиятларда самарали фойдаланиб ҳисобни тенглаштиришди. Умуман олганда яхши ўйин бўлди деб ўйлайман. Дурангга хос ўйин бўлди. “Навбаҳор” жамоасига кейинги учрашувларда омад тилайман", - дейди Ортиқов.
"Навбаҳор" матбуот хизмати
"Навбаҳор" матбуот хизмати
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди
Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди
Breaking! Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Португалия Эрон билан ўйнайди
"Барселона" собиқ президенти: "Бизда Месси, Хави ва Иньеста борлиги учун ғалаба қозонганмиз. Ёки Европада ҳам Негрейра ғалаба қозониб берганми?"
Фикрлар