Адиз Абдунабиев U-17 Осиё кубогидаги рақиблар ва тайёргарлик жараёни ҳақида фикр билдирди

Оқил Абдубарноев
2 май 2026, 23:16
Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси аъзоси Адиз Абдунабиев бўлажак U-17 Осиё кубоги мусобақасига кўрилаётган тайёргарлик жараёни ҳамда гуруҳ босқичидаги рақиблар ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

"Таиф шаҳридаги охирги машғулотларни ўтказдик. Эртага Жиддага йўл оламиз. Йиғин ўша ерда давом этади. Илк ўйинимизни Ҳиндистонга қарши ўтказамиз. Рақиб иштирокидаги беллашувларни кўриб чиқдик. Уларга қарши тактик ишланмаларни тайёрлаяпмиз. Жамоадаги ички муҳит яхши. Иккинчи турдаги рақиб Австралия ҳам яхши жамоа. Худо хоҳласа, керакли натижани қўлга киритамиз", – дея таъкидлаб ўтди ёш футболчи.

Эслатиб ўтамиз, мусобақанинг "D" гуруҳидан жой олган вакилларимизга дастлаб Австралия, Ҳиндистон ва Шимолий Корея терма жамоалари рақиблик қилиши белгиланган эди. Бироқ Шимолий Корея терма жамоаси мусобақада иштирок этишдан бош тортган ва турнирни расман тарк этган.


Оқил АбдубарноевМуаллиф
Манба: ЎФА