

Бизга маълум бўлишича, "Навбаҳор" ФИФА билан муаммони ҳал қилган, ПФЛ эса маҳаллий футболчи ва мураббийлар олдидаги мажбуриятларини бажарса, клубга енгиллик беришга тайёр эканлигини маълум қилган.
Бироқ эндиликда ОФК ва лицензиялаш масаласи ҳам масалага қўшилгач, ҳолат бироз оғир эканлигини кўриш мумкин. Клуб кетма-кет икки марта ўз кафолатларига амал қилмагани оқибатида маҳаллий футболчилар ишончини йўқотгани айтилмоқда.



