А Серия. "Рома" меҳмонда "Болонья"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди

26 апр 2026, 00:04
Италия А Серияси 34-тур доирасидаги "Болонья" — "Рома" ўйини бўлиб ўтди.

Римликлар ушбу ўйинда ишончли ҳисобда ғалабага эришишди. Ўйиннинг 7-дақиқасида Дониэлл Мален Неил Эл Айнауининг узатмасини голга айлантирди. 45+1 дақиқада эса ўйинчилар жой алмашиб олишди, бу сафар Мален Эл Айнауининг голига ассистентлик қилди.

“Рома” А Серияда 34 ўйиндан сўнг 61 очко билан жадвалда бешинчи, “Болонья” эса 48 очко билан саккизинчи ўринда бормоқда.




Манба: championat.asia